Россияга хўл мева экспорт қилувчи фермерлар ва тадбиркорлар диққатига!

Бугун Ўзбекистонда юз бераётган катта ижобий ўзгаришларни кузатаётган йирик давлатларнинг Ҳукуматлари Ўзбекистон экспортерларига қатор имтиёзлар бермоқда. Масалан, 2020 йилнинг 4 январь куни www.pravo.gov.ru расмий ҳуқуқий ахборот интернет порталига Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2019 йил 31 декабрдаги 1952-сонли “Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2004 йил 31 декабрдаги 908-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори жойлаштирилган.

Унга асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондан Россия ҳудудига олиб кириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати кенгайтирилди. Ўзбекистоннинг асосий хўл мева маҳсулотлари ҳисобланадиган тарвуз, қовун, узум, анжир, олма, нок, бехи,ўрик, гилос, олча, шафтоли (шу жумладан нектарин), олхўри ва лимонга нисбатан аввал амал қилган 20 фоизли ҚҚС ўрнига 10 фоизли ставка жорий этилди.

Ушбу имтиёз Ўзбекистон Россияга экспорт қилинадиган қуруқ меваларга нисбатан жорий этилмайди.  Бу категория бўйича 20 фоизли ҚҚС сақланиб қолади. 

Россия қонунчилигига киритилган ушбу ўзгаришлар Ўзбекистондан Россия бозорига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти хажмини сезиларли даражада оширади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
 томорқа ер эгалари кенгашининг етакчи мутахассиси,
 қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди                                          Ҳ.Ғиёсов

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram