Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бугунги кун талаби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4499-сон қарорига мувофиқ 2020 йилда пахтачиликда 24,8 минг гектар, боғдорчиликда 11,4 минг гектар, узумчиликда 4,9 минга гектар ва бошқа тармоқларда 2,4 минг гектар майдонларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш прогноз топшириқлари белгиланган.

Шунингдек мазкур қарорда сув тежовчи томчилатиб суғориш технологиясини жорий этган пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва кластерларига ҳар бир гектарига 8 млн. сўмдан, боғдорчиликда 6 млн. сўм, полиз маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари ва кластерларга ернинг балл бонитетига қараб 880 минг сўмдан 1200 минг сўмгача, озуқа етиштирувчиларга эса 1,2 млн. сўмдан 2,8 млн. сўмгача, узумчиликда эса 6,4 млн. сўмдан 9,6 млн. сўмгача субсидиялар бериш кўзда тутилган. Бундан ташқари мазкур қарорга мувофиқ сув тежовчи технологияларни жорий этган фермерлар ва кластерларга банк кредитлари бўйича фоиз харажатларинининг бир қисми “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Давлат Жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Жумладан,  пахтачиликда сўм кредитлари учун 10%, хорижий валютадаги кредитлар учун 3%, боғдорчилик, узумчилик, полизчилик ва озуқа етиштириш соҳаларида сўм кредитлари учун 5 %, хорижий валютадаги кредитлар учун 3%. 

Чорва озуқаси етиштиришда инновацион технология ҳисобланган ёмғирлатиб суғориш технологияси қўлланилганда сув босим остида экинларга томчиларни сепиш, пуркаш орқали етказилади. Бунда ер юзасида хеч қандай сув оқими вужудга келмайди ва бериладиган сув тўлиқ озуқа экинлари ривожи учун сарфланади.

Ушбу технологияни жорий этиш бир мунча қиммат. Шунинг учун ушбу технологияни жорий этган фермер хўжаликлари ва тадбиркорларга ҳар бир гектарига 4 млн. сўмдан субсидия бериш кўзда тутилган.

2019 йилда ёмғирлатиб суғориш технологияси республика бўйича жами 1122 гектар майдонда жорий этилди. Жумладан, Тошкент вилояти фермер хўжаликларида 992 гектар майдонда, Сурхондарёда 160 гектар, Наманганда 64 гектар, Навоийда 44 гектар, Фарғона вилоятида 20 гектар ва Бухоро вилоятида 3 гектар майдонда жорий этилди.   

дождевальная техника фригат

Масалан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Бўстонлиқ картошка уруғчилиги Маркази” МЧЖ томонидан картошка етиштиришда ёмғирлатиб суғориш технологияси ишлаб чиқаришга жорий этилган ва юқори натижалар қўлга киритилмоқда. Бу илғор усулнинг афзалликлари 40 % гача сувни тежайди. Сувчилар қўл меҳнатига бўлган талаб 50% гача, минерал ўғитлар 35 % гача тежалади.

Бундан ташқари ушбу қарорга асосан:

Биринчидан, 2020 йил 1 январдан ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эхтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби бекор қилинди.

Иккинчидан, сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилишини таъминлаш учун сув етказиб бериш насос станциялари ва насос агрегатлари ёрдамида, шу жумладан суғориш қудуқлари ва вертикал дренажқудуқларидан сув билан таъминланадиган экин майдонлари устувор ва муҳим ҳисобланади.

Учинчидан, 2022 йил 1 январдан пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби фақат сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилиши алоҳида белгилаб қўйилган.

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 18 мартдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4243-сон қарорига мувофиқ ажратиладиган лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ёки ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, уларга мазкур ер участкаларида суғориш тик қудуқларини бурғилашга ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан субсидия берилмоқда. Масалан қудуқ казиганда ер ости суви 150 метр чуқурликдан чиққан бўлса тадбиркорга 15 млн. сўм, 200 метрдан чиқса 20 млн. сўм пул маблағи қайтармаслик шарти билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан берилади.

Ҳусанжон ҒИЁСОВ, 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари  ва томорқа ер эгалари кенгаши  бош мутахассиси

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram