Лимончилик тармоғи бўйича президент қарори қабул қилинади

Фото: Getty Images

Лимончилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги таркибида қўшимча 4 та штат бирлигидан иборат “Лимончиликни ривожлантириш бўлими”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

2020 йил 1 январдан бошлаб агрокластер ва кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан янгидан барпо этилган лимонзорларда экилган кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектар учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт харажатларини (автомобиль, темир йўл, авиация транспорти) 25 фоизгача миқдорида субсидия ҳисобига қоплаб бериш тартиби ўрнатилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Республика лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси, “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки билан биргаликда:

2020 йил 1 мартга қадар халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб этилган кредитлар ҳисобидан 2020-2021 йилларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманларда агрокластер ва кооперацияларга бирлашган фермер ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида лимон етиштириш учун камида 20 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш учун лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш;

Агрокластерлар ва кооперациялар негизида ташкил этилган янги лимонзорларни қонунчиликда белгиланган тартибда аҳолига узоқ муддатли ижара асосида 1 гектардан 5 гектаргача ер майдони ажратишни таъминлайдилар.

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Осиё тараққиёт банкининг 30,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси жалб этилганлиги, шунингдек, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 20,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки лимончилик билан шуғулланувчи ташаббускорларни халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига миллий валютада кредитлаш амалиётини жорий этади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда лимоннинг серҳосил экспортбоп навларини яратиш, лимон етиштириш ва уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида 2020–2024 йилларга мўлжалланган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳалар рўйхатини шакллантирсин ва 2020 йилдан бошлаб грант танловлари асосида амалга оширилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат аграр университети, “Республика лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмасига:

лимончилик тармоғини ривожлантириш борасида илғор хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ресурстежамкор агротехнологиялар асосида лимон етиштиришга ихтисослаштирилган иссиқхоналарни ташкил этиш, лимон етиштириш, парваришлаш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш;

2020 йил 1 мартгача лимонни экиш, парваришлаш, етиштириш, ҳосилни йиғиштириб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда томорқа ер эгалари иштирокида жойларда ўқув-семинарлари ўтказиш;

лимончилик селекцияси ҳамда кўчат етиштириш технологиялари ривожланган мамлакатларда 2020-2021 йиллар давомида иқтидорли ёш олимлар ва мутахассислар малакасини ошириш;

юқори сифатли, серҳосил, экспортбоп, сертификатланган лимон кўчатларини етиштириш ва уларни фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига шартнома асосида етказиб бериш вазифалари юклатилади.

https://kun.uz/news/2019/11/13/limonchilik-tarmogi-boyicha-prezident-qarori-qabul-qilinadi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram