Фермерлар учун янабир имтиёз.

Айни вақтда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши марказий аппарати биносида Глобал Экологик Фонднинг Кичик Грантлар дастури орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар лойихаларини молиялаштириш бўйича семинар  бўлиб ўтияпти.

 Глобал Экологик Фонднинг Кичик Грантлар дастури томонидан Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг техник дастури кўмагида нодавлат, нотижорат ташкилотларга Ўзбекистон фермер, деҳқон  хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши орқали фермер хўжаликларига, лойихаларини  молиялаштишиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилмоқда. Бир вақтни ўзида фермер хўжаликлари лойихаларини  молиялаштириш ва табиатни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан қишлоқ хўжалигида барқарор юритишга ҳам кўмаклашади.

Семинарда нолга тенг ишлов бериш, навли писта зорлар плентацияларини яратиш, ерларни текислаш, кичик гидростанциялар, биогаз технологиялар, томчилатиб суғориш ва бошқа технологиялар тўғрисида фикр алмаши ва музокаралар назарда тутилган.

Кенгаши бош мутахассиси        Вафо Латипов

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram