Қашқадарёда сабзи тозалайдиган ускуна ихтиро қилинди

Қашқадарёда сабзи тозалайдиган ускуна ихтиро қилинди

Қашқадарё вилояти Косон тумани Беруний маҳалласида яшовчи тадбиркор деҳқон Нуржон Эргашев сабзини тозалайдиган янги технология яратди. 

Тадбиркорнинг таъкидлашича, дастлаб сабзи ускуна қозонида айланма ҳаракат билан ювилади, сўнг махсус парраклар ёрдамида тозаланади. Ҳозир Нуржон аканинг уйида бу каби 3 ускуна ишлаб турибди. Уларнинг ҳар бирида бир кунда ўртача 30 тоннагача сабзи тозалаш мумкин. 1 тонна сабзини тозалашнинг ўртача баҳоси 16 минг сўм. Агрегатлар тўлиқ қувват билан ишласа 90 тоннача сабзи тозалашдан бир кунда тахминан 1 миллион сўмдан зиёд даромад олинади. 

Янги ускуна ёрдамида кўп миқдордаги сабзини қисқа муддат ичида оғир меҳнат қилмай, сифатли ювиб, тозалаш имкони мавжуд. 

Нуржон аканинг хомчўтича, харажатлардан ташқари соф фойда ўртача кунига 650-700 минг сўмни ташкил этмоқда. Бугунги кунда вилоятнинг Қамаши, Касби, Муборак, Миришкор, Косон туманлари ва Жиззах, Сурхондарё вилоятлари деҳқонлари сабзини тозалаш учун олиб келмоқда. 

– Оиламиз билан узоқ йиллардан буён томорқамизда сабзавот маҳсулотлари етиштириб келамиз, – дейди Н.Эргашов. – Даромадимиз орқали оиламизнинг барча эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш имкониятига эгамиз. Туманимизда сабзи тозалаш технологиясига талаб борлигини ҳисобга олиб, томорқамизнинг бўш турган қисмида ушбу технологияни ихтиро қилдик. 

Муҳайё ТОШҚОРАЕВА, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/ash-adaryeda-sabzi-tozalaydigan-uskuna-ikhtiro-ilindi-15-10-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram