Лолахон Муродова: “Гдлян-Иванов гуруҳи мени ҳам қамашига бир баҳя қолганди” (ВИДЕО)
ГУРУНГ
Лолахон Муродова… Наздимизда, у ҳақдаги барча таъриф-у тавсиф айтиб бўлингандек: фарғоналик миришкор, ер илмининг академиги, камтарлик ва оддийлик тимсоли, чин ўзбек аёлининг метин иродаси намунаси, давримиз афсонаси, ва ниҳоят, Ўзбекистон Қаҳрамони…
Йўқ, барибир – зуваласи меҳнатда қорилган, либоси – сабр, маслаги – шукрона бўлган бу аёлнинг тўлиқ таърифини барибир беками-кўст келтира олмадик.
“Гурунг” туркумининг бу галги меҳмони, Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродова билан бўлган суҳбатимиз давомида – гарчи гурунг дала билан бошланиб, дала билан тугагандек туюлса-да, гап орасида бошқа мавзулар ҳам чиқиб келди…
Комилжон ШАМСИДДИНОВ, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/lolakhon-murodova-gdlyan-ivanov-guru-i-meni-am-amashiga-bir–15-10-2019