2021 йилдан бошлаб ғаллани эркин нархларда сотиш тизими жорий этилади

Фото: REUTERS

Вазирлар Маҳкамасининг “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокурорлари томонидан барча аҳоли пунктларидаги чакана савдо шохобчаларида ун ва қолипли ноннинг истеъмолчиларга узлуксиз етказиб берилиши устидан кунлик қатъий назорат ўрнатилиши ҳамда 2020 йил 1 январгача ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотлар киритиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2020 йил 1 январдан бошлаб, донни қайта ишлаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ун ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракдан кейинги ойнинг 20-санасига кадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига тақдим этиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тижорат банклари билан биргаликда 2021 йил ғалла ҳосилини молиялаштиришда қишлоқ хўжалиги ташкилотларига имтиёзли кредитлар ажратиш тизимини такомиллаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ривожланган давлатлар тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда 2021 йил ҳосилидан бошлаб бозорда шаклланган талаб ва таклиф асосида қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан ғаллани эркин нархларда сотиш тизимини жорий этади.

https://kun.uz/news/2019/10/14/2021-yildan-boshlab-gallani-erkin-narxlarda-sotish-tizimi-joriy-etiladi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram