Фарғона вилояти пахтакорларининг маррани забт этишига оз қолди

Фарғона вилояти пахтакорларининг маррани забт этишига оз қолди

Фарғона вилояти пахтакорлари пахта йиғим-терими мавсумида мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, давлатга пахта топшириш режасини бажариш арафасида турибди. 82 минг 100 гектар майдонда етиштирилган мўл ҳосил сифатли терилиб, пахта пунктларига топширилмоқда. Ҳозирга қадар Ёзёвон, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ ва Фурқат туманлари катта хирмон бунёд этиб, режани ортиғи билан уддалади. 

Учкўприк тумани пахтакорлари ҳам давлатга 17 минг 200 тоннадан зиёд пахта топшириб, шартномавий режани бажарди. “Real Trans Logistic” унитар корхонаси бу ерда илк бор кластер усулида пахта етиштирди. 5 минг 720 гектар майдонда ҳудуд иқлимига мос ғўза навлари танланиб, барча агротехник талаблар асосида парвариш қилинди. Миришкор фермерларнинг яратиб берилган имконият ва имтиёзлардан тўлақонли ва самарали фойдаланиши, туну кун қилган фидойи меҳнатлари ўз натижасини кўрсатди. Ўртача ҳосилдорлик гектарига 30,6 центнерни ташкил этди. 

“МХ Дон тараққиёт”, “Мендиева Раънохон”, “Миржалол Гулистон дурдонаси” каби фермер хўжаликларида юқори ҳосил олиниб, салмоқли даромадга эришилди. Айни кунларда туман пахтакорлари қўшимча 2 минг 500 тонна пахта топширишни режалаштирган.  

М. Сулаймонов, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/far-ona-viloyati-pakhtakorlarining-marrani-zabt-etishiga-oz–10-10-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram