Теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномаси тузилади

Теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномаси тузилади

Раҳбарларнинг эътибори пахта йиғим-теримида болалар меҳнати, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларини теримга мажбурий жалб қилиш ҳолатларини қатъий тақиқлашга қаратилди. 

Ушбу салбий ҳолатлар кейинги уч йилда олиб борилаётган очиқ ва шаффоф демократик ўзгаришларга зидлиги ҳақида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг навбатдаги видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишида қайд этилди. 

photo_2019-09-07_13-44-11.jpg

 Унда ғўза дефоляцияси, пахта йиғим-терими ва кузги ғалла экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Унда пахта терими ва 2020 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари экишни уюшқоқлик билан ўтказиш ва қисқа муддатда якунлаш бўйича Мурожаатнома қабул қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Кенгаш ҳамда “ЎзЛиДеП” партиясининг жойлардаги бўлинмалари фаоллари билан ҳамкорликда терим иштирокчиларини манфаатдорлигини ошириш чоралари кўрилади. 

Раёсат йиғилишида кенгаш ҳуқуқшуноси С.Ҳатамов ҳар бир терим иштирокчилари билан, шунингдек ҳашарчилар билан мавсумий меҳнат шартномасини тузиш муҳимлигини маълум қилди. Шунингдек, фермерларни Хитой технологияси асосида ихчам, ресурстежовчи иссиқхоналар қуриш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Хитой давлатига хизмат сафарига юбориш таъкидланди. 

photo_2019-09-07_13-44-13.jpg

Йиғилишида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши нодавлат ташкилот ҳисобланиши, бугунги кунда юртимизда фаолият юритаётган барча нодавлат ташкилотларининг рамзи сифатида ўз байроғи борлигини ҳисобга олиб, кенгашнинг ҳам ўз байроғи бўлиши лозимлиги қайд этилди. 

Кенгашнинг байроғини ишлаб чиқиш ҳақидаги таклиф бир овоздан маъқулланди. 

Сайёра ШОЕВА, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/terimchilar-bilan-mavsumiy-me-nat-shartnomasi-tuziladi-07-09-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram