Сирдарё вилоятида пахта теримини ташкил этиш бўйича янги тизим яратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов иштирокида Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги дала марказида ўқув семинари бўлиб ўтди. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, семинардан кўзланган асосий мақсад пахта терими мавсумида ишларни самарали ташкил этиш, ихтиёрий ёлланган теримчилар учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиш, пахта терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалаларида фикр алмашиш ва шунга оид амалий кўрсатмалар беришдан иборат бўлди. 

photo_2019-09-08_10-59-43.jpg

 Семинар доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 августдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилган экспериментал намунадаги дала маркази (ҳашарчилар шаҳарчаси)даги шарт-шароитлар кўздан кечирилди. 

Шунингдек, семинар куни Ховос Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги биносининг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Замонавий шарт-шароитларга эга ушбу марказ орқали эндиликда бандликни таъминлаш бўйича аҳолига янада сифатлироқ хизматлар кўрсатилади.

http://uza.uz/oz/society/sirdarye-viloyatida-pakhta-terimini-tashkil-etish-b-yicha-ya-08-09-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram