Ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида
Шу кунларда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходимлари бўлим бошлиғи Н.Рахмонов ва мутахассислар Б.Ҳаназаров, М.Турдиевлар томонидан Жиззах вилоятининг барча туман бухгалтерия марказлари раҳбарлари учун семинар йиғилиши ўтказилди.
Ушбу йиғилишда бошқа йўналишдаги фермер хўжаликлари рахбарлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарорига асосан фермер ва деҳқон хўжаликлари ўртасида шартномаларни тузиш уларнинг бир йиллик даромадидан 0,5 % аъзолик бадалини Кенгашга ўтказиш, уларнинг бир йилик даромадини ҳисоб-китобини таҳлил қилиш, маблағларни банкдаги ҳисоб рақамлари орқали айлантириш чорвачилик, паррандачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари чорва бош сони ошириш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларин олиб бориш бўйича йиғилиш ўтказилди.