Паркентда “Куртак пайванд” маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Бугун Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Гулбоғ Бурҳон” фермер хўжалигининг кўчатзорларида USAID лойиҳаси доирасида “Куртак пайванд” маҳорат дарси бўлиб ўтди.


Кўчатчилик алоҳида бир маҳорат ва билимни талаб қиладиган соҳа бўлиб, сифатли кўчат етиштирадиган боғбонларимиз ҳам саноқлидир. Ана шундай маҳоратли усталардан бири “Гулбоғ Бурҳон” фермер хужалиги рахбари Юсубалиев Баҳромалининг кўчатзорларида бўлиб ўтган “Куртак пайванд” маҳоратли дарсидан фотолавҳаларимиз эътиборингизга ҳавола.

Тренингда 50 га яқин фермер ва боғбонлар қатнашган бўлиб, соҳанинг бошқа мутахассисларидан ҳам гилос, узум ва ҳаттоки ёнғоқ пайванд қилиш сирларини ўрганишди. Яқин орада ушбу маҳорат дарсидан олинган видеолавҳаларимизни ҳам тақдим этамиз. Янгиликларимизни кузатиб боринг.  

https://agromart.uz/uz/news/parkentda-kurtak-paivand-ma-orat-darsi-b-lib-tdi?c=tg

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram