Ҳокимларнинг аҳоли уйларини ва ер участкаларини олиб қўйиш ваколати тугатилди

Ҳокимларнинг аҳоли уйларини ва ер участкаларини олиб қўйиш ваколати тугатилди

Бу ҳақда бугун «Тараққиёт стратегияси»да Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қоʻшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги Президент Фармонига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Эндиликда 2020 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қуйидаги ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилади:

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш;

Жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш;

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллеждан ташқари), соғлиқни сақлаш ва спорт ва маданият объектлари) ҳамда давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, 2019 йил, 1 октябрдан эътиборан, қуйидаги тартиблар ўрнатилади:

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари фақат «E-IJRO AUKSION» орқали тақдим этилади (Президент ва Ҳукумат қарорларига кўра, ер участкалари берилиши бундан мустасно);

Жисмоний ва юридик шахсларга «YEREKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси маълумотларини (кейинчалик электрон онлайн-аукционга қўйиш учун) жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.

https://human.uz/news/5/2300/?fbclid=IwAR0unQcUI63-_CFLJIhj7pTh3C5bhPAVg4lthRsSzBgNpDVrSSmc9P7elnw

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram