2019 йил 16 август куни Мингбулоқ туманида “Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим тадбирлар, жумладан томчилатиб суғориш афзалликлари, кўп тармоқли фермер хўжаликларига берилаётган имтиёзлар ҳамда чорвачилик ва паррандачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари олдида турган долзарб масалалар” бўйича семинар ўтказилади

Бугунги кунда Наманган вилоятида жами 5017 та фермер хўжаликлари мавжуд. Шундан 1534 нафари пахта ва ғалла йўналишида, 342 нафари ғаллачилик-сабзавот йўналишида, 237 нафари сабзавот полизчилик йўналишида, 1960 нафари боғдорчилик-узумчилик йўналишида, 358 нафари чорвачилик йўналишида, 586 нафари бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларини ташкил қилади.

Наманган вилоятида 26239 нафар деҳқон хўжаликлари уларда
4464 гектар майдон ва 372 365 нафар томорқа ер эгалари мавжуд.
Уларда 19 898 гектар ер майдонлари мавжуд. Шундан 14226 минг гектар эртаки
12 711  гектар ўртаки экинлар экилган. 2020 йил ҳосили учун 2960  гектар ер майдонга август сентябрь пиёзи ва саримсоқ пиёз ҳамда 4440 гектар майдонга  тўқсонбости сабзавот экинлари жойлаштириш режалаштирилган.

Фермер, дехқон ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш жамғармасидан фермер хўжаликлари, ахоли томорқаси ва “Томорқа хизмати” МЧЖ ларига
6.1 млрд сўм ажратилди, бунинг натижасида 700 та янги иш ўринлари яратилди. “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан 1313 та ахоли томорқаларида 39.3 гектар томорқа ерларида ихчам иссиқхонлар қуриб берилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги
“Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги № 4087–сонли  қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурга асосан вилоят бўйича 12 та фермер хўжаликлари ва 1 та кластер томонидан  310 гектар ер майдонларда ишлар ташкил этилмоқда.

Жумладан Мингбулоқ туманида “Бахтиёр Абдусаломович” фермер хўжалиги ва “Арт соф текс” кластер корхонасида 110 гектар ер майдонда томчилатиб суғориш жорий қилинмоқда.

Ҳудди шундай Тўрақўрғон туманида Комилов Турсунбой, “Бахтиёр Оқ олтин уйғур” фермер хўжаликларида 32 гектар майдонларда ва бошқа фермер хўжаликларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги “Кўп тармоқли фермер хўжаликларининг реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги  низомни тасдиқлаш тўғрисида” ги 972-сонли қарорига асосан, қарор талабларига тўғри келган вилоят бўйича 57 нафар фермер хўжаликларини реестрга киритилди. Ушбу фермер хўжаликлари Ягона ер солиғидан 5 йил муддатга озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги № ПҚ-4243-сонли қарорининг 2 бандида лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларини давлат томонидан қўллаб қувватлашни қуйидаги тартиби ўрнатилган, озуқабоп экинлар етиштирувчиларга мазкур ер участкаларида суғориш тик қудуқларини бурғулашга ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан субсидия берилади.

 Бунда субсидия харажатлари 2019 йилда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш жамғармасига
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан , 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари ҳисобидан қопланади.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга қўшимча банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3824 сонли қарорига мувофиқ Наманган вилоятида 11 та туманида фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ташкил этилди. Ушбу марказларда шу бугунги кун ҳолатига 155 нафар бухгалтерлар фермер хўжаликларига бепул консалтинг хизматлар кўрсатиб келишмоқда. 

Фермер ҳўжаликларини комплекс ривожлантириш

ва ердан самарали фойдаланишни ташкил этиш

бўлими бошлиғи З.Алламурадов

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram