Ўзбекистонда фермерларга ер ажратиш қандай амалга оширилади?

Ўзбекистонда фермер хўжаликлари учун ер ажратиб бериш туман ҳокимининг қарори бўйича ўтказиладиган икки босқичли танлов асосида амалга оширилади. 

Адлия вазирлигининг эслатишича, биринчи босқичда талабгорларнинг имконияти қуйидагича баҳоланади:

мутахассислиги ва маълумоти бўйича – 5-10 балл;
қишлоқ хўжалигидаги иш стажи бўйича – 6-10 балл;
ҳисобварақдаги пул маблағи ёки мол-мулки бўйича – 4-10 балл;
техника воситалари тури ва техник имкониятлари бўйича – 1-10 балл;
талабгор фермер хўжалиги бошлиғи ёки оилавий пудратчи бўлса – 4-10 балл;
талабгор қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходими бўлса – 4-10 балл;
талабгор Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда берилган тавсиянома хатга эга бўлса – 10 балл.

Танловнинг иккинчи босқичида талабгорнинг аризаси, бизнес-режаси ва бошқа тавсиянома хатлари 5 баллдан 10 баллгача, шунингдек фермер хўжалиги фаолиятини юритиш ва бошқариш бўйича берилган савол-жавоблар асосида унинг қобилияти, билими, ишбилармонлиги ва савияси 10 баллгача баҳоланади.

https://kun.uz/99658814

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram