“Бизда сиёсий партия борми? Ёки улар фақат сайловолди қишки уйқудан уйғонишадими?” номли мақолага РАДДИЯ

“Бизда сиёсий партия борми? Ёки улар фақат сайловолди қишки уйқудан уйғонишадими?” номли мақолага РАДДИЯ

“Даракчи” газетасининг 2019 йилнинг 27 июнь № 26(1053)-сонида журналист-блогер Тошпўлат Раҳматуллаев қаламига мансуб мақола чоп этилган. Муаллиф ушбу мақолани ӯзининг блогида жорий йил 11 август куни қайта жойлаштирибди. Унда муаллиф мавзуга умумий-назарий жиҳатдан ёндашиб, сиёсий партияларнинг вазифалари, жамиятда тутган ўрни борасида фикр билдирган. Хатбошиларнинг аксарияти “лозим”, “керак”, “иборат” тарзидаги тавсиявий характерда якунланганини инобатга олсак, муаллиф мазкур материални тайёрлашда жаҳонда мавжуд сиёсий партиялар тажрибасига таянгани ва мутлақо мустақил нуқтаи назари ҳосиласидан келиб чиқиб ёзгани аёнлашади.

Шулар баробарида Т. Раҳматуллаев бутун мақола мобайнида фикрларини умумий тарзда билдириб келиб, сўнгида айрича мисол келтиради. Яъни:

“…Яқинда интернетда ўзига хос бир хабар тарқалди. Унда айтилишича, Жиззах вилояти фермерлар кенгаши раҳбари туманларга хат юбориб, Экологик партияга ҳар бир тумандан 50 кишини аъзо қилишни сўраган. Энг қизиғини эшитинг. Экологик партияга фермерларни аъзо қилиш ҳақида хат чиқарган вилоят фермерлар кенгаши раисининг ўзи ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши аъзоси. Энди ўзингиз хулоса чиқараверинг…” дея хулоса ясаган.

Ушбу ажратилган контекст юзасидан шуни маълум қиламизки, ижтимоий тармоқларда ҳақиқатан ҳам “Жиззах вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан ҳудудларга Ўзбекистон Экологик партиясига аъзо қабул қилишда амалий ёрдам бериш бўйича хат чиқарилган” деган мазмундаги маълумотлар тарқалган эди. Шундан сўнг маълумотлар қанчалик асосли ёки асоссиз эканлиги бўйича кўплаб баҳс-мунозаралар юзага келди.

Лекин, Жиззах вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг расмий хати ушбу маълумотлар ғирт бўҳтон, асоссиз эканига ойдинлик киритди. Унда Кенгаш раиси А. Эшматов томонидан аъзо қабул қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқ ёки кўрсатма берилмаганлиги аниқ баён этилган. Мазкур хат Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши веб-сайтида, O‘zLiDeP расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларлардаги саҳифаларида (facebook, telegram, twitter,) изоҳи билан чоп этилди. Тушунмовчиликнинг олдини олиш мақсадида ўз вақтида расмий муносабат билдирилди.

Т. Раҳматуллаев эса ушбу мавзу юзасидан тарқатилган маълумотлар даврийлигининг охирига етмасдан бирламчи пала-партиш хулосага келган ҳамда уни кўпминг тиражли газетада эълон қилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Т. Раҳматуллаевни айни масалага бирёқлама ёндошган ва ОАВ соҳасига оид профессионал касб фаолияти мажбуриятларини тўла бажармаган, деб ҳисоблаймиз.

http://uzlidep.uz/news-of-party/4864

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram