Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати назорати кучайтирилади
Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида 2019 йил 29 июлидаги президент қарори бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва унга иннавацион техникаларни жорий этиш бўйича бир қатор ишлар белгилаб олинди
7 август куни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида 2019 йил 29 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Қарорга биноан 2019-2021 йилларда қандай янгиликлар бўлади
Мазкур қарорга асосан, 2019-2021 йилларда:
– республиканинг 8 та, яъни Андижон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига 3 млн. тонна сиғимга эга бўлган йирик агрологистика комплекслари барпо этилади;
– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида сиғими 360 минг тонна бўлган жами 37 та замонавий агрологистика марказлари ташкил қилинади;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича жами 174 та ва озиқ-овқат соҳасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича жами 24 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширилади;
– мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда мавжуд самарасиз боғлар ўрнида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 36 минг гектар интенсив боғлар ташкил этилади.
Семинарда ушбу қарорнинг аҳамияти ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда самарали интенсив технологияларни жорий қилиш ва соҳани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича амалий ишлар режалаштирилди.
https://www.togri.uz/kr/iktisodiet/ishlo-kh-zhaligi-ma-sulotlari-sifati-nazorati–12150