Ўзбекистон зaминидa етиштирилгaн aччиқ қaлaмпир Хитой бозоригa экспорт қилинади

Ўзбекистон зaминидa етиштирилгaн aччиқ қaлaмпир Хитой бозоригa экспорт қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан Хитой Халқ Республикаси Бош Божхона бошқармаси ўртасида Ўзбекистондан Хитойга аччиқ қалампир экспорт қилинишида фитосанитария талаблари тўғрисидаги протокол имзоланди, Бу ҳақда “Дунё“ ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасининг Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида эндиликда мамлакатимизда етиштирилган аччиқ қалампир маҳсулотини Хитой бозорига олиб кириш имкони яратилди. 

Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган аччиқ қалампир замонавий санитария-гигиена меъёрлари, фитосанитария қоидалари ва талабларига жавоб бермоғи лозим. 

Ўзбекистон Ўсимликлар карантини давлат инспексияси билан ХХР Бош божхона бошқармаси ўртасида мазкур ҳужжатнинг имзоланиши мамлакатимиз тадбиркорлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва фермерлар учун ўз даромадларини кўпайтириш учун қулай имконият яратишда ҳуқуқий замин яратади. ЎзА

http://uza.uz/oz/society/zbekiston-zaminida-etishtirilgan-achchi-alampir-khitoy-bozor-23-07-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram