”Ташаббус -2019” кўрик-танлови босқичлари қачон ўтказилади?

Жорий йил 14 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган ”Ташаббус-2019” кўрик-танловини ташкил этиш бўйича фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, танловнинг туман босқичлари 22 апрелдан 15 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи 20 майдан 12 июнгача, республика босқичи эса 20-21 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Кўрик-танловнинг асосий ғолиблари”Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, ”Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, ”Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, ”Йилнинг энг яхши фермери” ҳамда ”Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинациялари бўйича аниқланади.

http://xs.uz/uzkr/post/tashabbus-2019-korik-tanlovi-bosqichlari-qachon-otkaziladi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram