Фермер хўжалигида ибратли тажриба йўлга қўйилган

Фермер хўжалигида ибратли тажриба йўлга қўйилган

Қувасой шаҳридаги “Раҳмат Ҳайрат Мурувват боғи” фермер хўжалигида ибратли тажриба йўлга қўйилган. Хўжалик раҳбари Лазизжон Аҳмедовнинг омилкорлиги туфайли иқтисодий самарадорлик йилдан-йилга ортаётир.  

Фермер Фарғона политехника институтининг кимё-технология факультутини битиргач, Қувасой цемент комбинатида технолог бўлиб ишлади. Бироқ, ерга меҳри баландлиги боис 4 гектар олмазорни ижарага олди. 20 сотих ерда “Мерседес” ва “Шохонак” навли харидоргир узумлардан кўпайтирди. Гилос, олхўри, олманинг бошқача турларидан экди. Сўнг асаларичиликни ривожлантирди. Дастлаб 20-30 уя боқди, кейинроқ кўпайтириш чораларини излади. Мана, ҳозир 84 уя, (200 асалари оиласи) парваришлаяпти. 

photo5215394310000847616.jpg

Айни пайтда хўжаликда 11 гектар боғ, 4 сотихли иссиқхонада мандарин, 6 сотихда лимон, 10 сотихда киви парвариш қилиняпти, 1 гектарда буғдой ўстириляпти. Лимон, мандарин ва киви янаги йилдан тўлиқ ҳосилга киради. 108 туп лимон, 118 туп мандарин иссиқхона шароитида ўстирилди. Лазизжон иссиқхонада гул кўпайтиришга жуда ишқибоз. Шаҳардаги кўплаб ташкилот, корхона, муассасага гулларини бепул тарқатади.  

-Асаларининг мева гулларини чанглатишдаги ўрни беқиёс, – дейди Л. Аҳмедов – Авваллари олмадан 50-60 тонна ҳосил олардим, асалари олиб келганимдан кейин бу рақам 140-150 тоннага чиқди. Асаларининг пахта гулини ҳам чанглатиб бергани ва бу гулдан шифобахш асал яратгани бир мўъжизага ўхшайди.  

photo5217717474991123091.jpg
photo5217717474991123092.jpg
photo5217717474991123093.jpg
photo5217717474991123094.jpg

 Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА​

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram