20 733 та томорқа ер эгалари билан суҳбат ўтказилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан суҳбатлар ўтказди.  

Федерация уйма-уй юриш орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишини, шу жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, томорқа маданияти бўйича аҳолини қийнаётган муаммоларни тизимли ўрганиш ва уларга бу ишларда маслаҳат ва амалий ёрдам бериш бўйича жойларда суҳбатлар ўтказилди. 

Фарғона вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи жами 3478та хонадонда томорқа маданияти, кўкламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини олиб борилиши ўрганилди ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар бўйича қонуний маслаҳатлар ва таклифлар берилди.  

Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси 1775та, Андижон вилоятида 1224 та, Бухорода 2545, Қашқадарёда 1876, Сурхондарёда 2015, Жиззах вилоятида 705, Навоий вилоятида 1349, Наманганда 2274, Самарқандда 1437, Сирдарёда 309, Хоразм вилоятида 1634 ва Тошкент вилоятида 203 хонадонларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича ишлар ҳолати ўрганилди ва мутахассислар томонидан маслаҳат ва таклифлар берилди.  

Жами Республика бўйича 20 733та томорқа ер эгалари билан суҳбат ўтказилди. Зеро, томорқадан унумли фойдаланиш фуқароларимизнинг фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшади. 

ЎзА​​

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram