Кўкдалада эртапишар тарвуз экиш бошланди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яқиндагина фаолият бошлаган вилоят тарвуз-қовун етиштирувчилар ассоциацияси фаолияти билан танишдик. 

Вилоят тарвуз-қовун етиштирувчилар ассоциациясида тарвуз экишни истаганлар учун барча услубий ёрдамлар бериб борилмоқда. Мазкур ассоциация биносида тарвуз-қовун етиштирувчилар учун уруғлик, препарат, техника ва бошқа воситалар кўргазмаси билан танишиш имкониятлари мавжуд. 

IMG_3891.jpg

 Туманнинг Кўкдала ҳудудида оқар сув кам. Ястаниб ётган бепоён кенгликлар, унумдор тупроқ эса ўзи катта ҳазина. Ҳозирги кунда кўкдалаликлар ана шу ерлардан унумли фойдаланиб, эрта пишувчи тарвуз етиштиришмоқда. Бу полиз маҳсулотининг таъми, шакли ва сифати жуда яхшилиги билан ажралиб туради. 100-120 метр чуқурликдан сув чиқариб, экин-тикин қилишнинг ўзи осон эмас. Кўкдалаликлар эса буни уддалаяпти. Етиштирилаётган тарвуз экологик тоза, соғлиқ учун жуда фойдали. Чунки бу ерда умуман минерал ўғит ишлатилмайди. 

Шу жиҳатдан айтиш жоизки, Кўкдаланинг тупроғи, иқлими ва суви тарвуз етиштириш учун жуда қулай. Бундан ташқари, шу ерда тер тўкиб ишлаётган соҳибкорлар меҳнатининг самараси ҳам бу. 

IMG_3895.jpg

 Кўкдалада омилкор деҳқонлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Шу боис, бу ҳудуд полиз, мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришда вилоятдагина эмас, мамлакатимизда ҳам муносиб ўринга эга. Айниқса, бу ерларда плёнка остида эртаги тарвўз етиштириш борасида ўзига хос тажриба мавжуд. 

Кўкдала аҳолиси эса плёнка остида эртапишар тарвуз етиштиришнинг ҳадисини олган. Бу ҳақда гап кетганда, аввало, Улуғбек Жуманазаровнинг номи тилга олинади. Унинг полиз майдонида бўлиб, одамларнинг гапи ростлигига амин бўлдик. Тарвуз май ойининг бошидаёқ пишиб етилади. Чертиб, танлаб олаверинг. 

– Қақроқ чўлда деҳқончиликни бошлаганимда, биласизми, “Ажойиб хаёлпараст” деб ҳаракатларимга шубҳа қилганлар ҳам бўлди, – дейди Улуғбек Жуманазаров. – Ҳозир-чи? Бу атрофда тарвуз экмаган одам йўқ. Муҳими, маҳсулотимиз экологик тоза, соғлиқ учун жуда фойдали. Биз умуман минерал ўғит ишлатмаймиз. Баъзан ўйлаб қоламан, илгари қишлоғимиз ерлари янтоқзор эди, бугунги манзара эса бутунлай бошқача. Нега деганда, одамлар яратувчанлик кайфияти билан меҳнат қилмоқда. Рўзғорини бутлаб, уйлар қиляпти, тўй қиляпти. 

Ўлмас Баротов, ЎзА

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram