Андижондаги барча туманларда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хотин-қизлар учун байрам тадбирлари уюштирилди
Андижонда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мунис аёлларимиз байрамига бағишланган кўплаб тадбирлар ташкил этилди. Кўнгли ярим, меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабарлар олинди.
Маълумки, барча соҳалар сингари қишлоқ хўжалигида ҳам кўплаб аёллар фаолият олиб борадилар. Андижоннинг барча туманларида ҳудуддаги фермер хўжалиги етакчиларининг аёлларига, фермер аёлларга ва фермер хўжаликларида ишловчи хотин-қизларга алоҳида байрам дастурхонлари безатилди. Туман марказларида аёллар ўртасида турли тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилди.
Олтинкўл, Андижон, Пахтаобод туманларида ўтказилган байрам тантаналарида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, аёлларни баҳор айёми билан табриклади. Барча байрам иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов,
Андижон