Томорқа – даромад манбаи
Бухоро вилояти Олот туманидаги “Талқонсаёт” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томорқачиликда ўзига хос мактаб яратган. Масалан, Раҳматжон Расулов иссиқхона ташкил этиб, 6 сотих майдонда помидор, бодринг, 3 сотих ерда булғор қалампири етиштиради. Иссиқхонадан ҳар йили мўл ҳосил олинмоқда. Шу кунларда оила томорқачилари булғор қалампирини бозорга пешма-пеш етказиб беришмоқда.
Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА