Хоразм вилоятида қовун етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор қабул қилинди

12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Хоразм вилоятида 2019 – 2020 йилларда қовун етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 114-сонли қарор қабул қилинди.

Қарор Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Унда 2019 – 2020 йилларда қовун маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, хусусан, фойдаланилмаётган ерларда экспортбоп қовун маҳсулотларини очиқ усулда етиштириш, Хоразм вилояти туманларида қовун экиш учун иссиқхоналар ташкил қилиш чора-тадбирлари белгилаб берилган.   

Қарор билан Хоразм вилояти ҳокимлигига, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда вилоятдаги захира ерлар ҳисобидан қовун етиштиришни босқичма-босқич кўпайтириб бориш учун зарур ер майдонларини белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўриш юклатилган.  

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига: 

–  Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда қовуннинг очиқ майдонлар ва иссиқхоналар учун мўлжалланган экспортбоп навлари уруғларини етарли миқдорда етиштиришни таъминлаш; 

–  «Ўзагроэкспорт» АЖ билан биргаликда 2 ой муддатда дунёдаги асосий истеъмолчи давлатларнинг қовун маҳсулотларини тур ва навлари бўйича импорт қилиш ҳажмларини ўрганиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш вазифаси юклатилган.

https://kun.uz/news/2019/02/12/xorazm-viloyatida-qovun-yetishtirish-hajmlarini-yanada-kopaytirish-chora-tadbirlari-togrisidagi-qaror-qabul-qilindi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram