Биз ёқтирган 14 маҳсулот йиғиб олингунига қадар қандай кўринишда бўлади?
1. Балки сиз ананас дарахтда ўсади деб ўйларсиз, бироқ ҳақиқатда у ҳосил мавсуми келгунига қадар буталарда ўсади.
Мана бу эса ананас буталари даласи. Кўриниши ғаройиб, шундай эмасми?
2. Сарсабил эса далага экилган илдизпоядан етилади.
Ушбу тўплам аллақачон йиғиб олинган, уни деярли истеъмол қилиш мумкин (қирқилгач ва тозаланганидан кейин).
3. Мана бу тукли майда мевалар аслида ҳали етилмаган бодом. У нимаси биландир пишмаган ўрикни эсга солади.
Яшил мевалар шохда қурийди ва дарз кетади, ана шу ердан ёнғоқлар кўрина бошлайди.
Қуриган кўринишдаги бодом эса кўпчиликка таниш.
4. Мана бу эса хандонписта. Пуштиранг гуллар тез орада ўз ўрнини бизга таниш бўлган ёнғоқ турига бўшатиб беради.
Бироқ сиз пуштиранг-қизил гуллар изини ёнғоқ териб, қуритилгач ҳам унинг «танаси»да кўришингиз мумкин.
5. Кешью эса аслида мана бундай кўринишда бўлади. У «кешью олмаси» мевасининг учида ўсади.
Катта мева кичик ёнғоқ учун териб олиниши жуда қизиқ. Ёнғоқ мевадан ажратилади. «Кешью олмаси»дан эса шарбат чиқарилиб, концентратланган кўринишда сотилади.
6. Кўз олдингизда ерёнғоқ даласи
Биз истеъмол қиладиган қисми – бу ўсимликнинг уруғи бўлиб, уни ер остидан кавлаб олиш зарур.
Ер остида ерёнғоқ 160 кунга қадар ўсади, ана ундан кейин ейиш мумкин.
7. Энди навбат зираворларга. Заъфарон (шафран)нинг нархи нима учун қиммат экани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Чунки у заъфарон (крокус) гулининг марказий қисмидан йиғиб олинади.
Гулнинг оловранг қисми – бу айнан заъфарон.
Заъфарон иплари гулнинг бир қисми бўлиб, уни жуда эҳтиёткорлик билан йиғиш керак.
Ҳар бир гул бир нечта заъфарон ипларини «ишлаб чиқаради» холос.
8. Мана бу ўсимлик ёввойи ловияга ўхшайди.
Яшил ранг балки сизни адаштираётгандир, … бироқ бу ванилли орхидея.
Яшил доналар йиғиб олинади ва қуритилади.
Улар жигарранг тусга киргунига қадар қуритилади, кейин эса кесилади ва ичидаги ванилли «паста»га етиб боргунга қадар тозаланади.
9. Ўсаётган кунжут айнан мана шу кўринишда бўлади.
Пишириқларга кунжут уруғи сепилади. Уруғлар оқ ва қора бўлиши мумкин, улар йиғилади ва бутунлигича ишлатилади ёки кунжут ёғи кўринишида қайта ишланади.
10. Кичик буталарда ўсадиган гармдори.
Буталар ғаройиб арчаларга ўхшайди.
Янги гармдори ана шу кўринишда бўлади. Ушбу яшил мевалар қора гармдори кўринишига киргунига қадар қуритилади.
Меванинг турига қараб улар қизил ёки яшил бўлади. Қизил гармдори пуштиранг тусга киради.
11. Долчин таёқчалари дарахтнинг пўстлоғи эканини биласизми?
Жигарранг дарахтнинг қизил барглари бор.
Долчиннинг ўзи эса қуйидагича усулда «олинади». Айтганча, жигарранг дарахтнинг дунёда ўнлаб турлари бор.
Жуда кўп долчин ёғоч кукунини ёдга солади.
12. Мана бу банан дарахтининг гули. Ундан майда бананлар дастаси ўсиб чиқади.
Банан гуллари экзотик кўринишда бўлади. Мевалар керакли ўлчамга эга бўлгач, яшил рангда узиб олинади.
Кейин эса бир неча дасталарга ажратилиб, пештахталарга юборишдан олдин пишиш учун олиб қўйилади.
13. Яна бир ғаройиб мева – киви. Бу майда яшил мевалар ҳали пишмаган, шунинг учун ҳам ранги ёрқин яшил.
Кичкина кивиларнинг пояси ингичка. Киви дарахтлари нимаси биландир узум ишкомини ёдга солади.
14. Мана бу эса брюссель карами.
Одатда ҳар бир куртак алоҳида сотилади, бироқ айрим дўконлар пояси билан бирга сотади.