“Манзилли дастур” тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятига жорий йил март ойидаги ташрифида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш юзасидан Хоразм вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024 йил март-июнь ойларида Фарғона вилоятининг сув таъминоти оғир ҳудудларда жойлашган аҳоли томорқаларини суғориш учун қўшимча тик артезиан қудуқлар бурғулаб ишга тушириш тўғрисидаги 2024 йил 30 январдаги 03-PA 2/1-193-сонли топшириғига асосан Фарғона вилоят ҳокимлиги, махаллий аҳолининг мурожаатларига асосан Навоий ва Самарқанд вилоят ҳокимликлари “2024 йилда тик артезиан қудуқлар бурғулаб ишга тушириш тўғрисидаги Манзилли дастурга қўшимчалар киритиш бўйича расмий таклиф киритишди.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда жорий йил 16 март куни 2024 йил учун тасдиқланган “Манзилли дастур”га қўшимча талабгорлар номзодини киритиш юзасидан Манзилли рўйхат тасдиқланди.