Иссиқхонада етиштирилаётган қулупнай янги йил дастурхонларини безамоқда

Андижон вилояти Марҳамат тумани Алитепа маҳалласидаги иссиқхонада етиштирилаётган сарҳил қулупнай бугун юртдошларимизнинг янги йил дастурхонини безамоқда.

Тадбиркор Валижон Абдуллаев бир неча йил аввал ушбу маҳаллада қулупнай етиштиришни йўлга қўйган. Аввал 20 сотих ерда барпо этилган иссиқхонада деҳқончилик қилди. Кейин фаолиятини кенгайтириб, иссиқхона майдонини 50 сотихга етказди.  

–Бир неча йил Корея Республикасида ишлаб, иссиқхонада қулупнай етиштириш технологиясини пухта  ўрганганман, – дейди Валижон Абдуллаев. – Ана шу ишни ўзимизда ташкил этиб, яхши натижаларга эришяпман.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бир сотих майдонга 750 туп кўчат экилади. Бир туп кўчатдан мавсумда ернинг унумдорлиги, парваришига қараб, 200 граммгача ҳосил олиш мумкин бўлади. Демак, бир сотих ердан бир мавсумда ўртача 130-150 килограмм ҳосил олинади.  

–Қулупнай парвариши ҳам ўта нозик ишлардан бири ҳисобланади, – дейди В. Абдуллаев. – Ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида, сифатли амалга ошириш талаб этилади. Иссиқхонадаги иссиқлик ҳам меъёрида бўлиши муҳим. Бундан ташқари, нав танлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. Танланган нав ернинг таркиби, унумдорлигига, экилган ҳудуд иқлим шароитига мос бўлиши керак. Қиш кунларида иссиқхонани иситиш учун бир кунда камида 500 килограмм кўмир сарфланади.

Иссиқхонада етиштирилаётган қулупнай янги йил дастурхонларини безамоқда

Фото:Zuhriddin Umurzoqov

1 / 12

Тадбиркор мавжуд иссиқхоналарда баҳор ойида экиш учун қулупнай кўчатлари етиштириб сотади. Етиштирилган кўчатларнинг бир қисми  парвариш учун олиб қолинади. Куз, қиш мавсумларида етиштирилган сархил, янги қулупнай Марҳамат, Асака, Андижон шаҳарлари бозорларида, савдо мажмуаларида сотилади.  

Бу ишнинг ортидан нафақат тадбиркорнинг ўзи, балки унинг маҳалладошлари ҳам яхшигина даромад топмоқда.

Қулупнай парвариши, етиштириш ишларига Валижон Абдуллаевнинг оила аъзоларидан ташқари маҳалладаги ишсиз кишилар ҳам жалб этилади. Баҳор, ёз мавсумларида 10 кишигача, қиш мавсумида эса 5 нафар киши иссиқхонада ишлаб, даромад олади.  

Бугунги аёзли кунларда, айниқса, янги йил байрами арафасида иссиқхонада етиштирилаётган қулупнайларни кўриб, беихтиёр баҳри-дилингиз яйрайди, қўли гул, ўз ишининг миришкорларига тасаннолар айтасиз.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

https://uza.uz/uz/posts/issiqxonada-etishtirilayotgan-qulupnay-yangi-yil-dasturxonlarini-bezamoqda_553590

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram