Фермерга мадад
Бугун Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Бекобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан Бекобод туманида фаолият юритаётган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, Тошкент вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Бекобод туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари ҳамда 200 дан ортиқ деҳқон, фермерларимиз иштирок этди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда деҳқон ва фермерларимизнинг даромадини камида 2 баравар оширишдаги асосий қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашдаги 30-мақсади қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказишдан иборат.
Хусусан, Республикада 2022 – 2025 йилларда янги навлар майдонларини кенгайтириш ҳисобига пахта ҳосилдорлигини 50 центнерга, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини 90 центнерга етказиш;
агрокластерлар ва фермер хўжаликларига ғўза ҳамда бошоқли дон экинларининг энг ҳосилдор навларини белгиланган тартибда импорт қилиш, шунингдек, мустақил жойлаштириш;
2022 – 2024 йилларда ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари етиштирган ҳосилнинг ғалла экилган ҳар гектар суғориладиган майдон ҳисобидан республика бўйича ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотиш;
Дала четлари ва бўш турган ерларда савзавоб ва мевали дарахтлар экиб унумли фойдаланиб, даромад олиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш орқали кам харажат қилиш ва кўпроқ даромад олиш;
Чорвачилик ва балиқчилик соҳасини ривожлантириш оқрали даромад олиш ҳақида фикр алмашилди.
Шу каби, деҳқон фермерларимизга ўз олдида турган вазифалар, амалга оширишдаги муаммоли масалалар юзасидан ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
ЎзА