Қарши туманидаги фермер хўжаликлари ва томорқачилар фаолияти ўрганилди

Аҳоли қўлидаги томорқа ерларини даромад манбаига айлантиришнинг бирдан бир йўли бу – томорқа хизматини намунали йўлга қўйишдир. Қарши туманида бу борада муҳим янгиликка қўл урилди. Яъни тадбиркор Дилшод Зиёятов томонидан кўптармоқли “Дил зиё томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти барпо этилди.

Мазкур МЧЖ фаолиятини Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов кўздан кечириб, бу томорқа хизматининг бошқаларидан фарқли жиҳати токорлик цехи, артезиан қудуқ қазиб бериш хизмати, кўчатчилик ва бошқа хизмат турлари намунали йўлга қўйилгани ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

– Бу ерда иссиқхонада помидор, бақлажон, булғор қалампири ва бошқа кўчатлар етиштирилиб, арзон нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилаётгани тақсинга сазавор, – деди. А. Хаитов. – Фаолиятни янада кенгайтириш керак. Аҳоли йилнинг қайси вақтида маҳсулот чиқарса, уни сотишга кўмаклашиш, ўрнига экин экиш учун уруғлик бериш, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантиришга ёрдам қўлини чўзиш лозим. Энг муҳими, аҳоли томорқа хизмати мавжудлигини, у кўмакчи ва мададкор эканини ҳар қадамда сезиб туриши муҳимдир.
Шунингдек А. Хаитов Қарши туманидаги “Потрон” МФЙ хонадонлари томорқаларини кўздан кечирди. Хусусан Собир Рўзиев хонадонида 6 бош қорамол, 2 бош соғин сигир ва 40 бошдан зиёд парранда боқилмоқда, плёнка остида помидор кўчатлари етиштирилиб, маҳалладошларини ва ички бозорни таъминламоқда.

-Помидор кўчати етиштириб, сотиш эвазига 50 млн сўм даромад топаяпман, – дейди Собир Рўзиев. – Уйим ёнидаги лоток ости, йўл ёқаларига пиёз, саримсоқпиёз, ошқовоқ ва карам экиб, яхшигина даромад оляпман. Мен бир фикрни баралла айта оламанки, томорқа даромад манби. Ишнинг кўзини билган одам бир парча ердан ҳам оиласини бемалол боқса бўлади.

Спикер ўринбосари вилоятнинг бошқа туманларидаги томорқа ер эгалари, деҳқон хўжаликлари ва фермерлар билан учрашиб, уларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram