“Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятларига қандай имтиёз берилмоқда?

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 августда тадбиркорлар билан бўлиб ўтган қизғин учрашувида таъкидлангани каби тадбиркорлар мурожаатларининг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ҳамда молия-кредит масалалари, шунингдек, кредит ставкаларининг юқорилиги ва кўплаб кредитларнинг қисқа муддатга берилиши, бу эса тадбиркор учун ноқулай экани қайд этиб ўтилди.

Мазкур масалаларда республикамиздаги илғор тадбиркорлар, шу жумладан, қишлоқ хўжалигида томорқачилик йўналишининг асосий кўмакчиси бўлган “Томорқа хизмати” МЧЖ раҳбарлари муражаатлари ҳам тингланди. Хусусан, “Музработ томорқа хизмати” МЧЖ бугунги кунда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилаётган кредитларнинг муддатини узайтириш таклифини илгари сурди.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан “Томорқа хизмати” МЧЖларга ажратилаётган кредитларнинг муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш юзасидан норматив ҳужжатлар устида иш олиб борилмоқда. “Томорқа хизмати” МЧЖларга тақдим этилиши режалаштирилган мазкур преференция қисқа муддатда ҳал этилиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар республикамиз ҳудудида 600 дан ортиқ “Томорқа хизмати” МЧЖлар ташкил этилган бўлиб, шундан 167 тасига Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси доирасида 186 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилган.

Таъкидлаш жоизки, кредит муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг айланма маблағларга бўлган молиявий имкониятини барқарорлаштириб, кўпроқ аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатиш ва юқори даромад олиш имкониятини яратади. Қишлоқ хўжалигида эса бу ислоҳот томорқадан самарали фойдаланиш орқали маҳсулотлар нархининг барқарорлашиши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаши ва экспорт кўрсаткичларини сезиларли даражада ошишини таъминлайди.

Х.Исроилов,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг “Томорқа хизмати” МЧЖлар билан ишлаш бўлими бошлиғи.

https://uza.uz/uz/posts/tomorqa-xizmati-masuliyati-cheklangan-zhamiyatlariga-qanday-imtiyoz-berilmoqda_297886

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram