Қутлов
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бир гуруҳ фаоллари «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди.
Жумладан,
Хаитов Актам Ахмадович – Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Саттаров Тўлқин Абдухалилович – Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ижрочи директори, раис ўринбосари
Суюнов Фахриддин Набиевич – Деҳқон хўжаликлари ва томорқаларда экишни ташкил этиш бўлими бошлиғи
Қодиров Чорихон Рахманович – Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси.
Тадбир якунида, Кенгаш раиси А.Хаитов марказий Кенгаш ва шу қаторда ҳудудларда фаолият олиб бораётган фидоий ҳодимларни, миришкор деҳқонларимизни, томорқа ер эгалари яна бир бор Мустақиллигимизнинг
30 йиллиги мусосабати билан самимий муборак этиб, ўз сўзи якунида:
“Мустақиллик хадя этган неъматлардан бахраманд бўлиш, улар билан фахрланиш яхши, албатта. Сиз билан бизнинг бош вазифамиз, бурчимиз, ана шу неъматларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уларни янада кўпайтириш”.
Яна бир бор сизларни Ватанимизнинг Истиқлол байрами билан чин қалбимдан табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга файзу-барака тилайман.
Ватанимизни, халкимизни, барчамизни яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан, ёмон ниятлардан асрасин. Осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин! – Кенгаш раиси А.Хаитов