Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасинингкоррупцияга қарши курашиш
СИЁСАТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати (бундан буён матнда Сиёсат деб юритилади) ходимлар орасидаҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашишмаданияти даражасини ошириш мақсадида юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек,ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттиради.
2. Сиёсат ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – Фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти талабларини инобатга олган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари ва етакчи халқаро амалиёт асосида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлариталабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
3. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ушбу сиёсатни аҳамиятиниҳисобга олган ҳолда қабул қилишлари, коррупцияга қарши курашиш механизмларини, мавжуд бўлган коррупция хавфи, тажрибаси ва мавжуд манбалари асосида ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари лозим.
4. Жамғарманинг марказий аппарати, ҳудудийвакиллари ва Жамғарма таъсисчилигида ташкил этилган жамиятлар (кейинги ўринларда – Жамғарма тизими) коррупцияга қарши курашишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:
Жамғарма тизимида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш;
Жамғарма тизими фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.
5. Сиёсат Жамғарманинг ички ҳужжати сифатида юқорида кўрсатилган асосий мақсадларга эришиш учун Жамғарма фаолиятида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга барҳам беришга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаб берувчи асос ҳисобланади.
6. Мазкур Сиёсатнинг талаблари эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган вазифа ва функцияларидан қатъи назар Жамғарма билан меҳнат муносабатларида бўлган барча ходимларга, шу жумладан, ҳудудий Жамғарма ходимларига тадбиқ этилади.
7. Жамғармага ишга қабул қилинаётган ҳар қандай шахс ушбу Сиёсат билан имзо қўйган ҳолдатанишишга ва унинг қоидаларига риоя қилишга мажбур.
8. Ушбу Сиёсат мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:
алоқадор шахслар – ходим билан тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этадиган шахслар, акциялари Республика фонд биржасида оммавий муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг беш фоизидан кам бўлган миқдордаги акцияга эканлиги ҳолатлари бундан мустасно;
иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгилари – Жамғарма ходимлари манфаатларида фаолият давомида ҳамкорлик ўрнатиш ва (ёки) қўллаб-қувватлашга алоқадор харажатлар, шу жумладан, ишбилармонлик билан боғлиқ кечки овқат, транспорт ва яшаш харажатларини қоплаш билан боғлиқ харажатлар ва ҳ.к.;
коррупцияга қарши курашиш талаблари бузилганлиги тўғрисида виждонан хабар бериш– Жамғарма ходими томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги (содир этишга суиқасд қилинганлиги) тўғрисида русхат этилган алоқа каналлари орқали асослилигига ишонч ҳосил қилган ҳолда йўллаган мурожаат;
контрагент (шартномавий шерик) – Жамғарма билан шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс;
коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
коррупциявий ҳаракатлар – ходим томонидан пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали порани яъни пул, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, мулкий тусдаги хизматларни, бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш, талаб қилиш, таклиф қилиш, ваъда қилиш ва бериш, шунингдек, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, ходим томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик – коррупция белгиларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
коррупцияга қарши курашиш комиссияси – қўлланиладиган амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатларни коррупциявий жиҳатдан бузилишини олдини олиш, бартараф этиш, Жамғарма фаолиятида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай коррупцияга оид аломатларни олдини олиш, барҳам бериш бўйича чора-тадбирларни амалга оширувчи ишчи гуруҳ;
коррупцияга қарши курашиш тизими – қўлланиладиган амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатларни коррупциявий жиҳатдан бузилишини бартараф этиш, Жамғарма ходимлари томонидан юқори даражада касбий ва ахлоқий фаолият олиб боришларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
коррупциявий хавф–хатар – Жамғармаходимлари ёки учинчи шахслар томонидан Жамғарма номидан ва (ёки) уларнинг манфаатларини кўзлаб коррупциявий хатти-ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли ва хавфи;
манфаатлар тўқнашуви – Жамғармаходимининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда ходимнинг шахсий манфаатдорлиги билан Жамғарма манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;
расмиятчиликни соддалаштириш учун тўловлар – белгиланган тартиб-таомиллар бажарилишини таъминлаш ёки тезлаштириш, тегишли қонунчилик, нормалар ва қоидаларда назарда тутилмаган ҳаракатлар содир этиш учун ғайриқонуний равишда бериладиган пул маблағлари, мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, хизматлар ва бошқа моддий ёки номоддий наф;
ходимнинг шахсий манфаатдорлиги – Жамғарма ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари);
ходим – Жамғарма билан меҳнат муносабатларига киришган шахс;
яқин қариндошлар – ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ва опа-сингиллар, эр (хотин), фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, шунингдек эрнинг (хотиннинг) ота-онаси;
2-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари
9. Жамғарма коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:
қонунийлик – Жамғарма коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда Жамғарма тизимининг белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
коррупцияга тоқатсизлик – Жамғарма ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Жамғарманинг ходимларига коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш тақиқланади;
очиқлик ва шаффофлик – Жамғарматизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Жамғарма ходимлари ва контрагентларини, кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги – Жамғарма коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда Жамғарманинг барча функциялари ва йўналишларига интеграция қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилган;
коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги –коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган Жамғарма тизими ходимлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Жамғарманинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;
техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш – Жамғармада коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интеграциялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;
тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш – Жамғарма тизимининг ҳар бир ходими коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлигини тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз Жамғарма раҳбариятига мурожаат қилиши мумкин;
фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик – Жамғарма ўзларига юклатилган функцияларни бажаришда Жамғарма фаолиятини ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида мустақил назорат қилиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб этадилар;
коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш – коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра Жамғарма Жамғарма тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда ошириш чораларини кўрадилар.
3-боб. Коррупцияга қарши курашиш тизимнинг элементлари
10. Коррупцияга “мутлақо тоқатсизлик” тамойилига таянган ҳолда Жамғарманинг барча ходимларига коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда иштирок этиши, яъни пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора, яъни пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулк, мулкий тусдаги хизматларни беришни талаб қилиш, товламачилик қилиш, ваъда бериш ва пора бериш, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, шахс томонидан пора олиш ёки ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
11. Қуйидагилар Жамғармада коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий элементлариҳисобланади:
а) коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар мавжудлиги, яъни Жамғармада коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини:
мазкур Сиёсат;
Ўзбекистон Республикаси Жамғармаходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари;
Жамғарма тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда акс эттирилган тамойиллар ва талабларни ташкил этади;
б) “Юқоридан қуйига муносабат” – Юқори даражада раҳбарлик намунаси:
Жамғарманинг раҳбарлари, шунингдек, Жамғарма бўлимлари бошлиқлари ўзига бўйсунувчилар, фуқаролар ва юридик шахслар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлишлари керак;
Жамғарма раҳбарлари коррупцияга қаршикурашиш самарали тизимни яратиш ва амалга оширишда қуйидагилар орқали етакчиликни намойиш этадилар:
Жамғарма фаолиятининг хавф-хатарга эгафункциялари (йўналишлари)га коррупцияга қаршикурашиш самарали чора-тадбирлар ва тартибларни жорий этиш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш дастури/йўл харитасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали кўмаклашиш;
ўз мансаб мажбуриятларини бажариш доирасида, Жамғарма ходимларида коррупциянинг барча шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантирган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик нормалари ва қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя қилиш ва ахлоқий хулқ-атвор юзасидан шахсан намуна сифатида намоён бўлиш;
в) коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш:
Жамғарма функцияларининг хусусияти, ташкилий тузилмаси, жамият ва бошқа шахслар билан ўзаро фаолият олиб боришига ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолда ўз фаолиятига хос бўлган коррупциявий хавф-хатарларни айниқлайди ва баҳолайди;
коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш доирасида Жамғарма фаолиятининг барча соҳалари коррупциявий хавф-хатарига кўпроқ учрайдиган функцияларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилинади, уларда мавжуд бўлган коррупцияга қарши курашишни назорат қилишнинг барча шакллари ва тартиб-таомиллари аниқланган хавф-хатарларни камайтириш учун етарлилиги жиҳатидан таҳлил қилинади. Хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш жараёнида Жамғарма тизимида коррупцияга қарши курашишнинг фаол қўллаб-қувватлаши ва назорати остида Жамғарма ижро этувчи директори ҳамда Жамғарма бошланғич Касаба уюшмаси раиси иштирок этади;
Жамғарманинг коррупциявий ҳаракатларга “мутлақо тоқатсизлик”ни ҳисобга олган ҳолда Жамғарма тизими коррупциявий хавф-хатарларнинг юзага келиш эҳтимоли ва таъсир қилиш даражасидан қатъи назар уларни бошқариш заруратини тан олади;
Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш йилига камида бир марта амалга оширилади. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари Жамғарманинг раҳбарлари томонидан кўриб чиқилади шунингдек, аниқланган хавф-хатарларни камайтирувчи коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар Жамғарманинг коррупцияга қарши курашиш дастурларида акс эттирилади.
г) коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинмалар (ёки комиссия):
Жамғарма тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш мақсадида Жамғарманинг марказий аппаратида коррупцияга қарши курашишни шакллантириш ва назорат қилиш жараёни учун масъул бўлган алоҳида жамоатчилик назорати (комиссия) ташкил этилади;
Жамоатчилик назорати Жамғармада коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларни амалга оширишда етарли даражада мустақилликка ва муҳим ресурсларга эга бўлиб, ўз фаолиятини Жамғарма ижро этувчи директори томонидан тасдиқланган Жамғарма тизимида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади;
Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни самарали ва ўз вақтида амалгаоширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Жамғарма тизимидаги рухсат этилган лавозимларга коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функцияси юклатилиши мумкин. Коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функциялари Жамғармадаюқори даражада коррупциявий хавф-хатарга эга бўлмаган, шунингдек, етарли даражада мустақил бўлган ходимига юклатилади;
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширишда Жамғарманинг Кадрлар бўйича масъули Жамғарма тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ белгиланган тартибда ва ҳажмда ходимлар ва алоқадор шахсларнинг яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тизимли йиғиш, таҳлил қилиш ва янгилаб бориш учун жавобгарбўлади;
Бундан ташқари, Жамғарманинг одоб-ахлоқ комиссияси ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги Кадрлар бўйича масъул ходимдан келиб тушган маълумотларни кўриб чиқади ва (манфаатлар тўқнашуви тартибга солинмаган тақдирда) уни ҳал қилиш бўйича қарор қабул қилади ёки аниқланган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ёхуд етарли эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек, Жамғарма томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши масалаларини кўриб чиқади. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш доирасида Кадрлар бўйича масъул ходим ва Одоб-ахлоқ комиссияси Жамғарма тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомасосида иш юритади;
д) аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашишчоралар:
Жамғарма ўз фаолияти ва функцияларидаги коррупциявий хавф-хатарли йўналишларда умумий назорат муҳитини ва коррупцияга қарши курашиш назорат ҳамда тартиб-таомилларни ўз ичига олувчи коррупцияга қарши курашишнинг комплекс тизимини жорий этадилар.
Жамғарма коррупцияга қарши курашишни назорат қилиш ва тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, жумладан, уларнинг аниқланган хавф-хатар даражасига мутаносиблиги, Жамғарма ходимлари учун қатъийлиги ва аниқлиги, фуқаролик жамияти учун шаффофлигини таъминлашга интиладилар;
Амалга ошириладиган тадбирлар, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат чоралари ва тартиб-таомиллар Жамғарманинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури/режаси/йўл харитасида акс эттирилади ҳамда тегишли ички ҳужжатларда белгиланади;
е) ахборотлаштириш, коммуникация ва маслаҳат бериш:
Коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва Жамғарманинг коррупцияга қарши курашиш тамойиллари ва талаблари ҳақида жамиятнингхабардорлигини ошириш мақсадида, мазкур Сиёсат ва Жамғарманинг коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларитўғрисидаги асосий маълумотлар уларнинг Интернет тармоғидаги расмий веб сайтларига жойлаштирилади.
Бундан ташқари, Жамғарма коррупцияга қаршикурашиш амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари ва коррупцияга қарши курашиш жорий этилган тамойиллар ва талаблар ҳақида Жамғармаходимлари ва бошқа манфаатдор шахсларнихабардор қилиш ва тушунтириш бўйича қуйидагилар орқали барча оқилона хатти-ҳаракатларни амалга оширади:
Жамғарма ходимларини йилига камида бир марта коррупцияга қарши курашиш асослари бўйича доимий ва тизимли ўқитиш, шу жумладан,ишга янги қабул қилинаётган ходимларни ушбу Сиёсат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа ички ҳужжжатлар билан мажбурий тартибда таништириш билан биргаликда уларни коррупцияга қарши курашиш бўйича мажбурий курсларда ўқитиш. Коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар учун Жамғарма тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча таълим дастурлари белгиланади. Ўтказилган ўқиш/тренинглар ҳақидаги маълумотлар Кадрлар бўйича масъул шахсда қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади;
Жамғарма ходимлари ва фуқароларнинг коррупцияга муросасиз муносабатини шакллантириш бўйича ва коррупцияга қарши курашиш амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган тематик аудио- ва видеороликлар ҳамда бошқа ахборот маълумотларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тадбирлар ўтказиш;
Жамғарма ходимлари томонидан коррупциягаоид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги гумонлар ёки фактлар, коррупциявий хавф-хатарлар ва бошқалар (коррупция фактлари ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган усуллари тўғрисидаги батафсил маълумот мазкур Сиёсатнинг 4-бобида назарда тутилган) ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган алоқа каналлари билан таъминлаш;
мазкур Сиёсат қоидаларини қўллаш ёки Жамғарма тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими/коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи томонидан коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомилларни амалга ошириш билан боғлиқ саволлар келиб чиққанда Жамғарма ходимларига маслаҳатлар бериш;
Жамғарма ходимларининг меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашишқоидаларни киритиш;
тасдиқланган режага мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул шахс томонидан коррупцияга қарши курашиш хулқ-атвор юзасидан ташвиқотлар ўтказиш;
контрагентларни коррупцияга қарши курашишқабул қилинган талаблар ва тамойиллар ҳақида, шу жумладан, улар билан тузиладиган шартномаларга коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус шартларни киритиш тўғрисида хабардор қилиш ва ҳ.к.;
г) мониторинг, назорат ва ҳисобот:
Жамғарма тизимида коррупцияга қарши курашиш жамоатчилик назорати Жамғарматизимида коррупцияга қарши курашиш амалга оширилган чора-тадбирларнинг етарлилиги, мутаносиблиги ва самарадорлигини баҳолайди ҳамда доимий мониторингини олиб боради. Ўтказилган мониторинг натижалари бўйича Жамғармада коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
Жамғармада мониторинг ва назорат қилишнинг қуйидаги тартиб-таомиллари амалга оширилади:
Жамғарма фаолияти ва функцияларидаги ўзгаришлар, уларнинг ташкилий-функционал тузилмасидаги ўзгаришлар ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларнинг Жамғармада коррупцияга қарши курашиш тизимига таъсирини, мазкур тизимга ўзгартириш киритиш заруриятини таҳлил қилиш, шу жумладан, уни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
тасдиқланган режага мувофиқ самарасиз назорат ва тартиб-таомилларни аниқлаш учун уларни тўғрилаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида танлов асосида Жамғарматизимидаги функциялар ва ички жараёнларни мониторинг қилиш;
ички ва (ёки) ташқи текширувларни ўтказиш жараёнида Жамғарма ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича талабларга риоя қилинишини назорат қилиш;
Жамғарма тизимида коррупцияга қарши курашиш жамоатчилик назорати Жамғарма тизимитузилмаларга юклатилган коррупцияга қарши чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тегишли тартибда амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш ва ҳ.к.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини назорат қилиш ва мониторинги бўйича чора-тадбирлар натижалари Жамғарма ижро этувчи директори, Жамғарманинг коррупцияга қарши курашиш жамоатчилик назорати, Касаба уюшмасининг чораклик ҳисоботларида ўз аксини топади.
з) ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш:
мазкур Сиёсатга амал қилиш ва Жамғарматизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларга риоя қилиш ҳар бир ходим учун ўз хизмат мажбуриятларини бажарилиши доирасида мажбурийдир. Ходимлар белгиланган талаб ва тартиб-таомилларнинг бузганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар. Бундан ташқари, бевосита раҳбарлар ўз бўйсунувидаги ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар;
коррупцияга қарши курашишга оидбелгиланган талаблар ва тамойилларни бузган Жамғарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва асослардаинтизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар;
ходимлар уларни коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этишга ундовчи шахсларнинг ҳар қандай мурожаатлари тўғрисида, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўзига маълум бўлган ҳар қандай фактлар ҳақида ўз раҳбарларига ва Жамғарма тизимида коррупцияга қарши курашиш жамоатчилик назоратига хабар беришлари шарт;
коррупцияга мутлақо тоқатсизлик тамойилини ҳисобга олган ҳолда, Жамғарма тизимида Жамғарма ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этишлари билан боғлиқ ҳар қандай асосли шубҳа бўйича хизмат текширувлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ ва ички ҳужжатларда белгиланган тартибда ўтказилади. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ва (ёки) мазкур сиёсат ва Жамғарманинг бошқа ички ҳужжатларида белгиланган коррупцияга қарши талаб ва тартиб-таомилларни бузган Жамғарма ходимлари, уларнинг лавозими, хизмат муддати ва бошқа омиллардан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳамда Жамғарманинг ички ҳужжатларида назарда тутилган доирада ва асосларда жавобгарликка тортиладилар;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда Жамғарма уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил қиладилар ва доимий асосда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирадилар;
Жамғарма коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва текшириш учун бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат органлари билан ҳамкорлик қиладилар.
4-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари
§ 1. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш
12. Жамғарма ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ва (ёки) Жамғармаманфаатларини ифодалаш доирасида виждонлилик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши, шахсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзларининг хизмат мавқеидан ва (ёки) Жамғарманинг мол-мулкидан фойдаланмаслик ва манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан сақланишлари лозим.
Жамғарма ходимлари ўзларининг хизмат мажбуриятларини лозим даражада ва холис бажаришларига, жумладан, холис қарор қабул қилишга ҳамда Жамғарманинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, мол-мулки ва (ёки) нуфузига таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган вазиятда манфаатлар тўқнашуви юзага келади.
13. Жамғарма тизимининг ходимлари ишга қабул қилинишида, бошқа лавозимга ўтказилишида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлиги ҳақидаги маълумотларни ҳар йили ва тегишли вазиятлар/ҳолатлар юзага келишига қараб ошкор қилишга мажбурдирлар. Жамғарма ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш ва уни ҳал қилиш жараёни Жамғарма тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
§ 2. Совғалар ва иш жараёнида меҳмондўстлик белгилари
14. Жамғарма ходимларига ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш жараёнида меҳмондўстликнинг белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида моддий ёрдам қабул қилиш тақиқланади.
15. Жамғарма ходимлари томонидан расмий делегациялар таркибида, расмий тадбирларда, жумладан, хорижда олинган ҳар қандай совғалар суммасидан қатъи назар Жамғарманинг мулкига ўтказилади.
16. Жамғарма ходимларига уларнинг шахсибилан боғлиқ байрамлар (туғилган кун, боланинг туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни)да берилган, хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган совғалар ходимнинг шахси билан боғлиқ совғалар деб тан олинади.
17. Бундай совғаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:
совғалар Жамғарманинг камида уч нафар ходимлари иштирокида берилиши;
совға бериш жарёни табрик нутқи билан бирга бўлиши, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиши;
совғанинг умумий қиймати (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 5 (беш) базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги;
Жамғарманинг битта ходими бошқа ходимга совға учун сарфлайдиган харажат суммаси, ҳар бир ҳолатда 1 (битта) базавий ҳисоблаш миқдордан ошмаслиги керак.
18. Шубҳалар пайдо бўлмаслиги учун бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, шериклар ва контрагентлар, ушбу Сиёсатнинг 15 ва 16-бандларида кўрсатилмаган бошқа жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай байрам (туғилган кун, фарзанд туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни ва ҳ.к.ни инобатга олган ҳолда, бироқ бу билан чекланмасдан) билан боғлиқ ҳолда олинадиган, ушбу Сиёсатнинг 14-бандида санаб ўтилган совғалар ва бошқа моддий бойликларни олиш тақиқланади.
19. Жамғарма номидан халқаро конференцияларда, симпозиумларда ва бошқа ишбилармонлик (хизматга оид) йиғилишларда совғалар бериш Жамғарма ижро этувчи директори ёки унинг ўринбосарининг буйруғи билан амалга оширилади.
20. Совғани қабул қилишнинг қонунийлиги тўғрисида шубҳа туғилган ҳар қандай ҳолларда Жамғарма ходими Жамғарма тизимида коррупцияга қарши кураш жамоатчилик назоратига маслаҳат сўраб мурожаат қилиши лозим.
§ 3. Ходимларни танлаш, лавозимдан лавозимга ўтказиш, моддий рағбатлантириш
21. Жамғарма ходимларини танлаш, уларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини баҳолаш, шу жумладан мукофот пулларини тўлаш, устама ҳақлар ва бошқа турдаги мукофотларни белгилаш жараёни барча ходимлар учун шаффоф, тенг ва холис бўлиб, ушбу Сиёсатнинг асосий тамойиллари ва талабларига мувофиқ келади.
22. Жамғармада раҳбар ва ходимларни мукофотлашга асос бўлиб хизмат қиладиган, улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Ушбу кўрсаткичлар холис, ошкора ҳамда Жамғарма ходимлари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
§ 4. Текширишларни ўтказиш ҳамда Жамғарма маблағларини манзилли ишлатилишини ўрганиш
23. Турли хил текширишларни ўтказиш ҳамда Жамғарма маблағларини манзилли ишлатилиши (кейинги ўринларда – “Текшириш объектлари”)ни ўрганишда Жамғарма ходимлари:
манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги;
объектни текшириш бир ходим томонидан амалга оширилмаслиги;
содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни сохталаштириш учун текшириш объекти вакилларининг саводсизлигидан фойдаланиб қонун ҳужжатлари нормаларини нотўғри талқин қилмаслиги, текширилаётган объект ходимларини аниқланган фактларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш билан қўрқитмаслиги;
текширилаётган объектнинг ходимларига таҳдид қилмаслиги;
текшириш предметига кирмайдиган масалалар билан қизиқмасликлари ва ҳужжатларни сўрамасликлари.
Жамғарма ходимлари текшириш давомида аниқланган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қонуний ва профессионал баҳо беришлари;
агар текшириш объекти вакиллари Жамғармаходимларига аниқланган қонунбузарликларни яшириш учун пора ва (ёки) бирон-бир моддий қимматлик ёки хизматларни таклиф қилса, текшириш гуруҳи раҳбарини дарҳол хабардор қилишлари;
текшириш объекти вакилларига Жамғармаходимларининг ахлоқий хулқ-атвор тамойилларига мувофиқ холис муносабатда бўлишлари шарт.
24. Хизмат мажбуриятига давлат органлари ва ташкилотларини текшириш кирадиган Жамғарматизимида ўтказилган текшириш натижалари бўйича Жамғарма томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан низолашиш учун апелляция инстанциялари ташкил этилади.
5-§. Контрагентлар ва учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлар
25. Жамғарма ушбу Сиёсатнинг тамойиллари ва талабларига зид бўлган ҳар қандай тўловлар ва (ёки) шу каби коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун маҳсулот етказиб берувчиларни, пудратчиларни ва бошқа учинчи томонларни жалб қилмайдилар.
26. Жамғарма контрагентлар билан муносабатларда ўз фаолиятини амалга оширишида қонунийлик ва шаффофлик тамойилларига амал қиладилар. Жамғарма ва муассасалари танлашнинг холис мезонларидан фойдаланишга асосланган, маҳсулот етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа контрагентларни танлаб олишнинг ҳаққоний, очиқ ва шаффоф жараёнини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва сотиб олинадиган маҳсулотнинг Жамғарма тизимининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинадиган баҳосини аниқлашнинг шаффоф тартибини таъминлайдилар.
27. Жамғарма контрагент билан ўзаро ҳамкорлигида:
эҳтимоли юқори бўлган контрагентнинг ишончлилигини, шу жумладан ўтмишда коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги, давлат харидлари тўғрисидаги низомга мувофиқлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормалари доирасида Жамғарматизими ходимлари билан манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслигини текширадилар;
эҳтимоли юқори бўлган контрагентни (танлов, тендер ғолибини ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид контрагентини) ўзининг коррупцияга қарши тамойиллари ва талаблари ҳақида улар билан тузиладиган шартномалар матнига коррупцияга қарши махсус шартларни қўшган ҳолда хабардор қиладилар.
§ 6. Хайрия ва ҳомийлик фаолияти
28. Жамғарма қонунда назарда тутилган ҳолларда хайрия ва ҳомийликни қабул қилишлари мумкин. Бундай ёрдамни олган пайтда Жамғармаманфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, маблағларни қонунда ва (ёки) шартномада белгиланган мақсадлар учун самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек Интернет тармоғидаги ўзининг расмий веб-сайтларида имкон қадар барча чораларни кўришлари мумкин.
§ 7. “Сирли мижоз” тадбири
29. Жамғарма томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва тезлигини, шунингдек ҳаққоний ва очиқ танлов натижаларига кўра танлаб олинган мустақил компаниялар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига мойиллигини аниқлаш учун хизматларнинг ҳақиқий олувчилари сифатида алоҳида назорат тадбирлари ўтказилади. Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида мустақил компания бундай хизматларнинг сифати, муддатлари, шартларини, шунингдек, Жамғарма тизими ходимларининг белгиланган ахлоқ қоидаларига, шу жумладан ходимнинг пора олишга мойиллигини белгилаб боради.
30. Жамғарма ўтказилган “сирли мижоз”тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқадилар ва коррупция хавфи аниқланган тақдирда хизмат текшируви тайинлаш ҳақидаги ташаббус билан чиқадилар.
§ 8. Жамғарма фаолиятини видеотасвирга олиш ва трансляция қилиш
31. Жамғарма ходимларининг фаолиятини назорат қилиш учун Жамғарма хоналарида видео ва аудио ёзув камералари жойлаштирилади, уларнинг ёзувлари Жамғарманинг масъул ходимлари томонидан доимий равишда кузатиб борилади.
32. Жамғарманинг расмий веб-сайтларига коррупция хавфи юқори бўлган айрим жараёнларнинг онлайн трансляциялари жойлаштирилади (хусусан, ходимлар билан суҳбат ўтказиш ва уларни синовдан ўтказиш, комиссия йиғилишлари ва бошқалар).
§ 9. Ички ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизаси
33. Ички хужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда ҳужжатларда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон яратадиган коррупциявий омиллар келиб чиқишини олдини олиш, аниқлаш ва истисно қилиш мақсадида ҳам экспертиза ўтказилади.
§ 10. Жамғарма ходимларига маслаҳат бериш
34. Жамғарма ходимларида коррупцияга қарши амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари, ушбу Сиёсат қоидалари ёки Жамғармада коррупцияга қарши бошқа чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай саволлар бўлса, Жамғарманинг 239-49-19 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.
5-боб. Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш
35. Жамғарма ходимлари ва бошқа шахслар, агар улар Жамғарма тизими ходимлари хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги ва (ёки) одоб-ахлоққа мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғилса, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишига гумон ёки содир этилганлиги фактлари бўлса, улар бу ҳақда Жамғарманинг фойдаланиш мумкин бўлган алоқа каналлари орқали хабар беришлари мумкин.
36. Жамғарма ўз ваколатлари ва мавжуд имкониятлари доирасида ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишончли маълумот берган шахснинг махфийлигини таъминлайдилар (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
37. Жамғарма ўз ходимларининг манфаатларини ҳимоя қиладилар ва қасос олишга қаратилган ҳаракатларга, шу жумладан ишдан бўшатиш, лавозимни пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш, Жамғарма тизимининг бошқа ходимларининг шубҳали ҳаракатлари ёки улар томонидан ушбу Сиёсатнинг коррупцияга қарши талабларини бузиш эҳтимоли ҳақида хабар берган шахсларни таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини кафолатлайдилар.
38. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қуйидаги алоқа каналлари орқали бериш мумкин:
239-49-19 телефон рақами ва Жамғарматомонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамлар;
Жамғарманинг Телеграм каналлари;
Жамғарманинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилган шакллар;
Жамғарманинг электрон почта манзиллари;
тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига.
39. Жамғарма тизимининг алоқа каналларига келиб тушган барча хабарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Жамғарманинг ички ҳужжатларига мувофиқ Жамғарматизимининг масъул бўлинмаси ёки ходими томонидан холис тарзда ва ўз вақтида кўриб чиқилади.
40. Aноним равишда (фақат Жамғарманинг Телеграм каналлари орқали) юборилган хабарлар ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Ўз номини ошкор қилинмаслигини истаган ариза берувчи бундай ҳолатда қуйидагиларни тан олади:
Жамғарма хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан боғлана олмайди;
Жамғарма зарур қўшимча маълумотларни олишнинг имконияти йўқлиги сабабли хабарни тўлиқ ва ҳар томонлама текширишни амалга ошира олмайди.
41. Жамғарма томонидан келиб тушган хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан қуйидаги ҳолатларда боғланилмайди:
тўлиқ ва кенг қамровли текшириш ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларнинг йўқлиги;
Жамғарма ходимининг қасддан ёлғон маълумотни тақдим этиши ушбу Сиёсатни бузилиши ва ахлоқсиз хулқ-атворнинг намунаси сифатида қаралса, бундай шахс эса Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Жамғарманинг ички ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.
42. Жамғарма тизимида коррупция фактлари тўғрисида виждонан хабар берган Жамғарманинг ходимлари, агар бу маълумотлар тасдиқланган бўлса, ички ҳужжатларга мувофиқ рағбатлантирилиши мумкин.
43. Барча алоқа каналларининг ишлаши ва олинган хабарларни қайта ишлаш/кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумот Жамғарманинг коррупциявий тусдаги маълумот ҳақида хабар бериш учун алоқа каналлари тўғрисидаги низомда келтирилади.
6-боб. Қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш тартиби
44. Ушбу Сиёсат қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши ва тузатилиши керак:
коррупцияга қарши курашиш амалдаги сиёсат ва тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиш заруратини келтириб чиқарадиган ҳолда коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ўзгарганда;
коррупцияга қарши курашиш самарасиз назорат ва тартиб-таомиллар аниқланганда ва Жамғарма фаолиятида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга зарурат туғилганда;
Жамғарма тизимининг ташкилий тузилмаси ва (ёки) Жамғарма томонидан ўз вазифаларини бажариши хусусиятлари ва бошқалар ўзгарганда.