Томорқа – кони фойда

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек, Кенгаш ҳузуридаги фермер,деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамгармаси томонидан Тошкент вилояти туманларидаги аҳоли томорқалари ўрганилиб, уларда юзага келаётган муаммоларни ечишда амалий кўмак бериб келинмокда.

Оққўрғон ва Бекобод туманларида аҳоли ўртасида томорқадан қандай қилиб самарали фойдаланиш, ундан йилига неча марта ҳосил олиш, қандай агротехника юмушларини олиб бориш, қайси кўчатларни қай вақтда экиш тўғрисида мунтазам семинарлар ўтказилмоқда. “Аёллар дафтари”да рўйхатда турадиган, шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг томорқа ер майдонлари туманларда очилган “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан экиш учун тайёрлаб берилди.

–Меҳнат қилсам, баҳри-дилим яйрайди, болаларимни ҳам меҳнатга ўргатганман, шу иссиқхоналардан келаётган даромаддан 5та фарзанд– 2 ўғил ва 3 қизни вояга етказиб, уйли- жойли қилдим,– дейди Бекобод тумани “Мустақиллик” МФЙ да яшайдиган Дилбар опа Эшонқулова.– Маҳалламиздаги кўпчилик қўшнилар иссиқхона ташкил қилиб, даромад олишади. Маҳалладошлар бир-бири билан ўзаро тажриба алмашиб туришади.

Кенгаш мутахассислари томонидан аҳолига ердан янада кўпроқ даромад олиш, йилига 3-4 мароталаб ҳосил етиштириш сирлари тўғрисида тавсиялар берилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишчи гуруҳининг ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ж.Галаев,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси

https://www.uza.uz/uz/posts/tomorqa-koni-foyda_252262

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram