Баҳор
Баҳорнинг ҳар бир куни ғаниматлигини деҳқонлар жуда яхши тушунади. Йилнинг айнан шу фаслида бу йилги улуғвор режаларни амалга ошириш бошланади. Шу сабабли бу вақтнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишади.
Буни тўғри англаган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари ҳам томтрқа ер эгаларига назарий-амалий жиҳатдан ёрдам беришга астойдил ҳаракат қилшмоқда. Зеро, бу ҳаракатлар замирида халқимиз дастурхони фаровонлиги ётибди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги “Қўргонча” МФЙда томорқадан унумли фойдаланиш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда тажрибали томорқа ер эгалари ва мутахассислар томонидан томорқада деҳқончилик, асаларчилик ва бошқа йўналишлардаги ишларни ташкил этиш бўйича қимматли маслахатлар берилди, тажрибалар ўртоқлашилди.
Ушбу семинарда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги барча маҳалла фуқаролари йиғинларининг раислари ҳамда уларнинг томорқа масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этишди.
Шунингдек, семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раисининг ўринбосари Т.Саттаров Жамғармадан кредитлар олишдаги имтиёзлар ҳақида, бўлим бошлиғи С.Хатамовлар томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари тўғрисида тушунтиришлар бердилар.