Табрик

Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши биз учун азиз ва қадри баланд бўлган опа-сингилларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриклайди. 

Мамлакатимиздаги олти миллиондан ортиқ томорқа ер эгалари, деҳқонлар ва фермерларимиз ўз оила аъзолари билан билан халқимизнинг дастурхонини тўкин қилиш, фаровон ҳаётини таъминлаш, қолаверса экспорт салоҳиятини оширишдек муҳим ишларда катта ҳисса қўшиб келмоқдалар. Бунда хотин-қизларимизнинг ўрни беқиёс эканини эътироф этамиз.

 Мехнаткаш опа-сингилларимиз, мунис онажонларимизга доимо  гўзаллик ва саломатлик ҳамроҳ бўлишини, орзу-ҳавасингиз ушалишини тилаймиз.

    Оиламиз бахту-саодати, ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг эзгу ва гўзал тилакларимизни изҳор этамиз.

Актам ҲАИТОВ,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram