“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди

Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий суд, АТ “Халқ банки”, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходимлари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Аёллар дафтари”га ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг киритилиши бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан қилинган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова ўз сўзи давомида “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилганини таъкидлаб ўтди. Жумладан, республикамиздаги 9168 та маҳаллада 30 ёшдан юқори бўлган жами 6,5 миллиондан зиёд хотин-қизлар билан мулоқот қилиниб, ўрганишлар асносида жойлардаги ҳақиқий ҳолат яққол кўзга ташлангани ва турли йўналишларда ечимини кутаётган муаммолар юзага чиққанини айтиб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш давомида айни ҳолатлар ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси – “Аёллар дафтари”ни шакллантирилишига туртки бўлгани қайд этилиб, эндиликда асосий вазифа хотин-қизлар, хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмаларни шакллантириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш орқали уларни жамиятда тўлақонли ўз ўрин топишларига кўмаклашишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида йиғилиш иштирокчилари томонидан мавзуга оид фикрлар билдириб ўтилди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар таҳлил этилди. 

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram