Фермерлар ва деҳқонлар диққатига
2021 йил 1 январдан нималар ўзгаради.
2023 йил 1 январга қадар рўйхат бўйича четдан Республикага олиб кириладиган:
- Уруғлар, кўчатлар, пайвандтаглар божхона божидан озод этилади.
- Минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари божхона божидан озод этилади.
- Замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилади.
Бундан ташқари ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади, онлайн Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади. Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақатМиллий геоахборот тизимида юритилади, давлат кадастрлари ягона Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади.
Кенгаш бош мутахассиси: Ҳ.Ғиёсов