“Арғин” маҳалласида
Бугун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликалри ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги “Қишлоқ бизнеси учун маслаҳат хизмати” унитар корхонаси раҳбар ва ходимлари Х.Болтаев, Ф.Халилов шунингдек Республика ва Тошкент вилояти Кенгашининг масъул ходимлари В.Латипов, З.Эшнаев билан биргаликда Президентимизнинг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни тарғибот қилиш учун Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Арғин” маҳалласидаги аҳоли томорқалари бориб ўрганилди ва семинар ташкил этилди.
Ўқув семинарида 15 тадан зиёд маҳалла раислари ва 30 тадан ортиқ томорқа ер эгаларига Тошкент давлат аграр университетининг профессор ўқитувчилари томонидан, илм фаннинг ютуқларини аҳоли томорқаларига тадбиқ этиш бўйича ўзларининг билимлари билан ўртоқлашишди.
“Арғин” маҳалласида томорқачилар қулупнай, лимон ва тўқсонбости экинлари етиштириб келишади ва уларга томорқадаги экинлардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.