Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тоҳир Рапиқов Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланди. 

Тоҳир Рапиқов / Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Тоҳир Рапиқов Вазирлар Маҳкамасида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини  ривожлантириш масалалари котибиятини бошқаради. 

Т. Рапиқов 1974 йилда Чуст туманида туғилган. 1996 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Чуст тумани агрохизмат уюшмаси мутахассислигидан бошлаган. 1997—2000 йилларда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси етакчи ва бош мутахассиси, 2000—2005 йилларда статистика бўлими бош мутахассиси ва бошлиғи, 2005—2007 йилларда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

2007—2009 йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари, 2009—2016 йилларда Янгиқўрғон тумани, 2016—2019 йилларда эса Мингбулоқ тумани ҳокими бўлган.

Тоҳир Рапиқов 2019 йилдан ҳозиргача Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

https://kun.uz/news/2020/10/16/namangan-viloyati-hokimining-orinbosari-vazirlar-mahkamasi-kotibiyat-mudiri-etib-tayinlandi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram