Янги китоб: “Фермерлар учун маълумотнома”

Ер билан тиллашмоқ осон эмас. Экиндан мўл ҳосил йиғиш ҳам ўз вақтида ва муддатларида тупроққа берилган ишловга боғлиқ. Ҳамма ҳам қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилишдаги қоидаларни тўлиқ билавермаслиги мумкин. Тажрибасизлик туфайли кам ҳосил олинса, инсонни меҳнатдан қўнгли совийди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бежизга қабул қилинмаган. Зеро, унда маҳсулот етиштириш самарадорлиги, тармоқларни давлат қўллаб-қувватлаши, меҳнат қонунчилиги, солиққа тортиш, кредитлаш ва бошқа зарур маълумотларни қамраб олган тавсияларга эътибор бериш қайд этилган.
Шу мақсадда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши маълумотлари жамланган ҳолда “Фермерлар учун маълумотнома” чоп этилди.
Унда юртимизда агросаноат кластерларининг ривожланиши, уларнинг аграр соҳа тараққиётида тутган ўрни, фермер хўжаликларининг кооперациялари, қишлоқ хўжалиги корхоналарида замонавий ресурс тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишда берилаётган имтиёзлар баён этилган.   Бундан ташқари мамлакатимизда фермерлик тизимининг шаклланиши, ҳуқуқий асослари, фермер хўжаликларида меҳнат муносабатлари, уларда маҳсулот етиштириш самарадорлиги, кредитлаш тизими, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни солиққа тортиш, фермер хўжаликлари фаолиятининг давлат кафолатлари, бундай хўжаликларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда лизинг тизимидан фойдаланиш каби масалаларга ҳам кенг ўрин ажратилган.

http://uza.uz/oz/society/yangi-kitob-fermerlar-uchun-malumotnoma-31-08-2020

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram