Сўхликлар томорқадан мўл ҳосил олмоқда

Фарғона вилоятининг Сўх туманида аҳоли турли хилдаги қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришга интилмоқда. Хусусан, тумандаги «Ислом» фермер хўжалигида уч-тўрт йил аввал узум қаламчаси экилганда кўпчилик ҳайрон бўлган эди.
Бугун эса ҳосилни кўриб «ҳайрат бармоғини тишлаётганлар»и аниқ. Яна бир миришкор бу йил синов тариқасида тарвуз экиб, ҳосил олганда ҳам кўпчиликнинг ҳаваси келди.
Айни вақтда туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан «Сўх Томорқа хизмат» фаолият юритмоқда.
– Қиш узоқ давом этиши ҳисобига экинларимиз кечроқ пишади, бозорга чиқиши ҳам шунга яраша бўлади, – дейди «Сўх Томорқа хизмат» бошлиғи Б. Ҳайдаров. – Кейин кўпчиликда битта камчилик бор, «иқлим совуқ, бизда мўл ҳосил олиб бўлмайди», деган тушунча сингиб кетган. Ана шу фикрдан қутилиш керак. Бу борада биз томорқа эгаларига яқиндан кўмак бермоқдамиз. Мисол учун, жорий йилда 20 ортиқ томорқада текинга иссиқхона қуриб бердик. Сув чиқариш ускуналари ҳам субсидиялар бердик. Кам таъминлан оилаларга 300 миллион сўм мақсадли кредит бердик. Чорва учун, боғдорчилик учун.
Ҳисоб-китобларга кўра, аҳолининг ердан унумли фойдаланишга иштиёқи ошиб бормоқда. Мисол учун, 2019 йил давомида томорқа эгаларига 5 миллиард 404 миллион сўмлик кўмак кўрсатилган. Бу маблағга қўй, асалари, кўчатлар ва керакли асбоб-ускуналар харид қилинган. Жорий йилнинг бошида эса 712 миллион сўмлик ишлар бажарилган.
– Пандемия халал бермаганда, натижалар анча баланд бўлиши керак эди, – дейди Б. Ҳайдаров. – Ҳозир туманимизда чорвачилик яхши ривожланмоқда, айниқса, қўйчилик. Шу боис карантин даврида ҳам бозорларимиздан жуда сифатли ва арзон қўй гўшти узилмади. Нархлар ҳам бир зайилда турди. Қорамолчиликни ҳам ривожлантириб, халқни қаймоқ, сут ва қатиқ билан янада кўпроқ таъминлаш ниятимиз бор. Карантин тугаб, йўллар очилса, Қирғизистондан яна 2 мингта қўй ва 500 қорамол олиб келмоқчимиз. Албатта, томорқа эгалари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчимиз. Туман аҳолиси билан йилни охирига қадар 2 миллиард сўмлик шартномалар тузилган.
Иқлими нисбатан чорвачиликка ихтисослашган туман аҳоли эндиликда деҳқончилик сирларини ҳам ўзлаштирмоқда. Ҳадемай, Сўхда етиштирилган экологик тоза полиз экинларини ички бозорларимизга етказиб берилса ҳам ажаб эмас.

http://uza.uz/oz/society/s-khliklar-tomor-achilikda-am-m-l-k-l-osil-etishtirishmo-da-26-08-2020

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram