Ишлаб чиқариш кооперативлари даромадни ошириб, камбағалликни қисқартирмоқда

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар жадал олиб борилмоқда. Аҳоли бандлигини, йил бўйи мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган янги ишлаб чиқариш кооперативлари жойларда ишсиз ёшлар, хотин-қизлар ва кам таъминланган фуқаролар турмушини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудларда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда янги ишлаб чиқариш кооперативлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, томорқа эгалари, боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликлари ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари оли борилиб, уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун субсидиялар ажратилмоқда. Ташаббускор аҳоли ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи Алишер Холмирзаев ва унинг ўғли Ислом Холмирзаев томонидан «Ислоҳ саёҳат» ва “Оқтош боғи А” ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этилган.

photo_2020-06-18_18-00-21.jpg

«Ислоҳ саёҳат» ИЧКига жами 308 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, 100 нафар қишлоқ аҳолиси ишга қабул қилинган. Уларга турли қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаши учун кооператив томонидан ўртача 50 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратиб берилган. «Оқтош боғи А» ИЧКда эса 62 гектар ер майдон бўлиб, 50 нафар қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаган. Аҳолига ер майдонлари ажратилган.
Бу икки кооператив Деҳқонобод тумани Оқтош қишлоғи тоғ ён бағирларига узумнинг «Қора кишмиш» нави кўчатларини эккан. Алишер аканинг айтишича, ота- бобоси ҳам узум боғлари барпо этган экан. Келажакда ер майдонини минг гектарга етказиш ва халқимизни сархил мевалар билан таъминлаш ниятида.

Жаҳонгир ГАЛАЕВ,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари кенгаши етакчи мутахассиси.

http://uza.uz/oz/society/ishlab-chi-arish-kooperativlari-daromadni-oshirib-kamba-alli-18-06-2020

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram