КОНКУРС
«Кенгашнинг электрон базалари ва дастурлари учун серверлар мажмуаси»
Лойиҳанинг номи
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг (Кенгаш) электрон маълумотлар базаси ва дастурлари учун серверлар жамланмаси. Қисқа номланиши “серверлар мажмуи”.
Буюртмачи
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ислом Каримов кўчаси, 2А уй
Алоқа учун: 998 71 233-06-18, 998 71 233-07-14
Электрон манзил: info@uzfk.uz
Молиялаштириш манбаи
Кенгашнинг ўз маблағлари ҳисобидан
Лойиҳани якунланиш муддати
Етказиб бериш муддати – ишларни қабул қилиш, Кенгашнинг комиссия аъзолари томонидан комиссия қарори имзоланган кундан ҳисобланади
Серверлар мажмуини харид қилиш тартиби
Серверлар мажмуи ҳариди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши расмий “Веб-сайти” ҳамда Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси орқали “Конкурс” ўтказиш тўғрисида эълон бериш орқали амалга оширилади.
Ушбу конкурс Республика Кенгашнинг марказий аппарати биносида Кенгашнинг комиссия аъзолари ва етказиб берувчи ташкилотлар иштирокида амалга оширилади.
Етказиб берувчи ташкилотларнинг конкурсда иштирок этиш шартлари
Етказиб берувчи ташкилотнинг фаолият муддати 1 йилдан кам бўлмаганлиги тўғрисида тегишли ташкилотлардан маълумотлар (ягона дарча, банк в.х.к.);
- Айни вақтда етказиб берувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамида серверлар мажмуининг бошланғич нархидан кам бўлмаган маблағи мавжудлиги тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома;
- Етказиб берувчи ташкилотнинг ўтган бир йил мобайнида (айни вақтдан ўтган 12 ой давомида) серверлар сотуви тўғрисида камида бешта (битта келишув қиймати 500 млн., дан кам бўлмаган) келишувлар нусхаси;
- “НРЕ” бренд остидаги маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри худудларида Расмий сотув диллерлиги тўғрисидаги гувохнома;
- “НРЕ” бренд остидаги маҳсулотларнинг Узбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри худудида расмий техник хизмат кўрсатиш маркази мавжудлиги тўғрисида маълумот;
Серверлар мажмуида носозлик аниқланган холатларда хизмат кўрсатиш маркази томонидан 12 ой давомида 3 календар кун муддатда носозлик бартараф этилиши тўғрисида ишончнома тақдим этиши;
Серверлар мажмуи учун “OD” ҳамда “VMware ESXI” дастурларининг оригинал лицензияларини нусха кўчириш имконияти мавжуд бўлмаган махсус дискларда (диск тури CD/DVD) Кенгаш номига расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан биргаликда топшириш;
Талабга кўра “OD” ёки “VMware ESXI” дастурлар лицензияларини ўрнатиб ишчи холатга тайёрлаш (бунда Кенгашнинг электрон дастурларидан келиб чиқиб лицензияларини ўрнатиш, Кенгашнинг электрон дастурларини хозирда мавжуд серверлардан кўчириш ва ишчи холатга тайёрлаш);
Конкурснинг бошланғич суммаси, ўрганишлар натижасига кўра 1 132 700 000 (Бир миллиард бир юз ўттиз икки миллион етти юз минг сўм) сўм деб белгиланди
Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси орқали “Конкурс”