Шаҳрисабзлик миришкорлар томорқадан қандай фойдаланяпти?
Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари шу куннинг ўзида Шаҳрисабз тумандаги “Шод хуррамлик чорбоғи” МЧЖга қарашли ҳосилдорлиги паст бўлан боғларни ҳам кўздан кечиришди.
Бу боғ қатор орасига кечроқ бўлса-да экин экилибди, лекин агротехник тадбирлар вақтида ўтказилмагани боис, ривожланиши ва ҳосилдорлиги жуда кам.
Туман ҳокими Исроил Амонов озиқ-овқат маҳсулотлари турларига бўлган эҳтиёж тут, боғ ва токзорлар оралари ўзлаштирилиши ҳисобидан ҳам қопланиши зарурлигини айтиб, туманда 227 гектар боғ йирик саноат корхоналари тасарруфида бўлиб, улар боғларни масъулияти чекланган жамиятларга ижарага бериб юборганини таъкидлади. Ўз навбатида, бу боғларда эгасизлик ва хўжасизлик ҳолатини юзага келтираётганини қайд этди.
Халқ вакиллари мазкур масалани атрофлича ўрганиб, қонун доирасида ҳал этишларини билдирди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур учрашувлар давомида тумандаги “Оқдарё”, “Чорбоғ” МФЙ ҳудудидаги деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди ва бартараф этиш чораларини кўрди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати