Барча йўллар бизни Сардобага элтади
OʻzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ҳам ташаббус билан чиқиб, Сирдарёга, Сардоба сув омборида юзага келган кўнгилсизлик ҳолатидан жабр кўрган юртдошларимизга инсонпарварлик кўмагини жўнатди.
Мазкур акцияда партиянинг кўплаб фаоллари, депутатлари, тадбиркору ишбилармонлари ўзларининг беғараз ҳиссаларини қўшдилар. Вилоятдаги барча туман-шаҳар Кенгашларидан вилоятда ташкил этилган Штабга саховат карвонлари юборилди.
OʻzLiDeP фаоллари хайрия қилган турли озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, гигиена воситалари ва бошқа маҳсулотлар ортилган карвон йўлга чиқди.
– Бугун Сардобадаги юртдошларимизга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Мана, гувоҳи ҳам бўляпмиз, бу инсонийлик қадриятларимиз янада кенг қулоч ёйиб, барча йўллар бизни Сардоба томон элтмоқда, – дейди партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Нафисахон Элчиева.
Партиянинг ушбу саховат карвони Сирдарёдан Жиззахга вақтинчалик кўчирилган аҳолига етказилади.
Ш.Тўхтаматов,
OʻzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби
http://uza.uz/oz/society/barcha-y-llar-bizni-sardobaga-eltadi–06-05-2020