Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари бир кунлик иш ҳақини жамоат фондига ўтказиб берди
ЮРТ КОРИГА ЯРАШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ ИНСОНИЙЛИК БУРЧИМИЗДИР
Халқимизга хос бўлган том маънодаги инсоний фазилатлардан бири – унинг жафокашлигидир. Чунки, ҳар доим ўзида борини ўзгалар билан баҳам кўриб келган миллатмиз. Бунга халқимиз тарихидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ҳам барчамиз учун синовли дамларга айланди. Бундай синовли дамларда айрим юртдошларимиз муайян иқтисодий- қийинчиликларга дуч келмоқда. Улар дуч келган мураккабликларни енгиллаштириш мақсадида мамлакатимизда “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ташкил этилди.
Юртдошларимиз бу жамоат фондига қўлларидан келганича ёрдам беришмоқда.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари жамоаси ҳам ушбу хайрли тадбирга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Кенгаш ходимларининг ташаббуси билан уларнинг бир кунлик иш ҳақи жамоат фондига ўтказиб берилди. Зеро, юрт корига яраш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши