Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А.Хаитовнинг байрам табриги

Ассалому алайкум ҳурматли фермерлар, деҳқонлар, томорқа ер эгалари,

қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ва қадрли юртдошлар,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши номидан Сиз азизларни кириб келаётган янги 2020 йил билан чин дилдан самимий қутлашга ижозат бергайсиз. Барчангизга оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилайман.

2019 йил қишлоқ хўжалиги учун оғир келганига қарамасдан, фермер ва деҳқонларимиз астойдил меҳнат қилдилар, халқимиз дастурхонини ноз-неъмат билан тўлдиришга катта ҳисса қўшмоқдалар.

Пахта ва ғалла давлат харид нархларининг ошириб борилаётгани, фермерларнинг ўз маблағини мустақил тасарруф этаётгани, дала ишчилари меҳнатининг муносиб тақдирланаётгани, соҳага инновацион технологиялар жорий этилаётгани, ғаллачиликда ҳосилдорликни оширишнинг рағбатлантирилиши фермерларнинг ерга муносабатини тубдан ўзгартирди.

Аграр соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга дахлдорлигимиз ва иштирокимиз барчамизнинг меҳнатга иштиёқимизни янада ошириб, ғайратимизга ғайрат қўшади.

2019 йил 22 декабрдаги парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларда фаоллик кўрсатиб қатнашган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясининг депутатликка номзодларини қўдллаб-қувватлаган барча фермерлар, деҳқонлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.

Янги йилда ҳам янада мўл ҳосил ва хирмонингиз янада юксакроқ бўлишини, эзгу орзу-ниятларини амалга ошишини тилаймиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, янги 2020 йил барчамизга хурсандчилик олиб келсин!

Самимий эҳтиром ила, 

Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа

ер эгалари Кенгаши раиси
А.Хаитов

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram