Ҳурматли @Баёнофф!

Ҳурматли @Баёнофф!

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш, деб юритилади) фаолияти мамлакатнинг яна бир машҳур блогери эътиборига тушгани (ва эҳтимол охиргиси эмас – ҳаммадан мамнунмиз) бизнинг ташкилот учун шарафли воқеликдир. 

Сизда фикрларингизни чиройли ифода этиш қобилияти бор!

Кўп одамлар Сизга ишонишади. Буни Сизнинг обуначиларингиз сони ҳам тасдиқлайди. Жамоатчилик билан ишлаш тажрибамиздан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, одамларнинг Ишончини қозониш ҳам шарафли, ҳам машақққатли, кўп меҳнат, вақт ва истеъдод талаб қиладиган жараён.

Сиз ижодингиз давомида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётидаги долзарб муаммоларни кўтарганингиз бизда ҳам ижобий таассуротлар қолдирган.

Шу билан бирга, шарҳловчилар, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фикрига кўра Сиз мамлакатда кечаётган сайловолди жараёнларидаги сиёсий воқеаларни холислик билан ёритмаяпсиз (баъзи фойдаланувчилар бу тўғрида ижтимоий тармоқларда, хусусан, Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги машҳур гуруҳларда бир неча бор ўз фикрларини билдиришган).

Агар Сизнинг “Миллий тикланиш” ДП ҳамда унинг вакиллари ҳимояси учун ёзган фикрларингизни умумлаштирсак, далилларнинг нотўғри талқин қилиниши, воқеаларнинг бир томонлама ёритилиши каби қизиқарли манзара пайдо бўлмоқда.

Бу манзара ўқувчиларнинг Сизга ҳамда ўзини барча соҳа бўйича кучли мутахассис, деб хато фикрлайдиган бошқа блогерларга бўлган ишончининг пасайишига сабаб бўлади.

Сиз ўз фикрингизда Конституция ва Кенгаш фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ўртасида зиддиятлар йўқлиги тўғрисидаги далиллар борасида мунозараларга киришмаганингиздан хурсандлигимизни билдирамиз ва тўғри қабул қиламиз.

Ўз фикримизни аниқ далиллар ва қонуний асослар атрофида қуришга одатланганимиз сабабли, биз қуйида АҚШнинг бу борада нодавлат нотижорат ташкилотларига тадбиркорлик субъектларининг мажбурий аъзолигини белгиловчи тажрибасидан мисоллар келтирамиз.

АҚШ. АҚШнинг қимматли қоғозлар бозорида нодавлат нотижорат ташкилотлари икки хил: мажбурий ва ихтиёрий аъзолик асосида фаолият кўрсатади.

Хусусан, Молия саноатини тартибга солиш органи (МСТСО) (Financial Industry Regulatory Authority – FINRA) аъзолик мажбурий бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти  ҳисобланади.

МСТСО (FINRA) ҳукумат таркибига кирмайди. Бу АҚШ сармоядорларини ҳимоя қилиш учун Конгресс томонидан ваколат берилган мустақил, нотижорат ташкилот. FINRA фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: 4 030 дан ортиқ қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланувчи компания, 638 320 нафар атрофидаги индивидуал брокерлар фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни яратиш ва уларга амал қилишни таъминлаш, фирмаларнинг ҳам ушбу қоидаларга амал қилаётганини таҳлил қилиш, бозор фаолияти шаффофлиги ва инвесторларнинг тўлақонли маълумотга эга бўлишига ёрдамлашишдан иборат.

Бундан ташқари, МСТСО (FINRA) ваколатига фирмалар ва индивидуал брокерларга нисбатан интизомий иш қўзғатиш, жарима солиш, уларнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш ва тақиқлашлар киради.

Ҳурматли жаноблар, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида кутубхона мавжуд, унда Сиз барча керакли адабиётлар билан таъминланасиз, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти борасида хорижий мамлакатларнинг халқаро тажрибаси билан танишиш имконига эга бўласиз. Сизни ушбу кутубхонамизга таклиф қилиб қоламиз.

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Фикр-мулоҳазангиз учун ташаккур!

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram