Аҳоли томорқаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари қабул қилинади

Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари қабул қилинади. Ҳукуматнинг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг таклифларини инобатга олиб, қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига 2020 йил ҳосили учун тўқсонбости усулида, баҳорги (эртаки) ва такрорий (ўртаки) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, маҳсулот етиштириш ва реализация қилишнинг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажмлари ва маблағлари ҳисоб-китоби;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларининг экин майдонларига 2020 йил ҳосили учун экинларни экиш, талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш, маҳсулот етиштириш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни реализация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури;

“Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, “Томорқа хизмати” МЧЖларга қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари ва асбоб-ускуналарни, тайёр иссиқхона ва интенсив боғлар барпо этиш учун лизинг фаолиятини олиб бориш бўйича Низом;

2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига четдан олиб кириладиган юқори ҳосилдор ва эрта пишадиган сабзавот, полиз ва дуккакли экинларининг уруғлари рўйхати тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари – туман секторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида, туман ҳокимлари – деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кесимида ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, сув таъминотини инобатга олган ҳолда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг манзилли рўйхатлари прогноз кўрсаткичларини тасдиқлайди.

Белгиланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари “Томорқа хизмати” МЧЖлари томонидан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида уруғлар, кўчатлар ва бошқа зарур моддий ресурсларни белгиланган тартибда етказиб бериш орқали деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ экилиши ва маҳсулот етиштирилишини таъминлаш учун масъул ҳисобланади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Жамғармадан 2020 йилда аҳоли хонадонлари ва деҳқон хўжаликларида “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида экин экиш, енгил конструкцияли ихчам иссиқхоналар қуриш, “Томорқа хизмати” МЧЖлар ва кўп тармоқли фермер хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, сув таъминоти оғир ҳудудларда суғориш қудуқларини қазиш мақсадида 72 млрд сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш.Жавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ экилишига;

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти (Б. Сидиқов), “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти (О. Темиров), “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти (О. Исаев) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан кафолатланган ҳосил етиштириш учун зарур бўлган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар захираси яратилишига ҳамда ўз вақтида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига етказиб берилишига;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзоқов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига – 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг реализация қилинишига, хусусан экспорт қилинишига шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А.Абдуллаев), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (М.Эсонов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов) билан биргаликда 2020 йил ҳосили учун баҳорги (эртаки) ва такрорий (ўртаки) экинлар экилиши даврида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) орқали танланма мониторингини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А.Абдуллаев), Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (М.Эсонов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаш (А.Хаитов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (Ш.Жавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликлари билан биргаликда деҳқон хўжаликлари (дала томорқалари) сони ва уларга бириктирилган ер майдонларини ялпи хатловдан ўтказилишини ва уларга кадастр рақамлари берилишини таъминлайди.

https://kun.uz/news/2019/10/29/aholi-tomorqalaridan-yanada-samarali-foydalanish-chora-tadbirlari-qabul-qilinadi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram